UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2

Жалолиддин Машарипов: "Пахтакор"да айни пайтда ички муҳит жуда яхши" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Пахтакор"да айни пайтда ички муҳит жуда яхши"

Кеча "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ доирасидаги "Ал Наср"га қарши ўйин олдидан Тошкентдаги сўнгги машғулотини ўтказди ва бугун эрталаб амирликлар томон йўл олди.

Биз эса "Пахтакор" машғулоти якунланганидан сўнг жамоа вингери Жалолиддин Машариповнинг фикрлари билан қизиқдик.

Видео: "Пахтакор"нинг 15 февралдаги машғулоти


"Ўтган учрашувдаги ғалабани тезроқ унутиб, бор эътиборни "Ал Наср"га қарши бўлажак учрашувга қаратишимиз лозим. ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани нақд қилиш лозим. Мавсумни финалга тенг ўйин билан бошладик. "Ал Наср"га қарши баҳс ҳам бунданда қийматлироқ беллашувга айланади. Мазкур ўйинга жамоамиз тайёр. Асосийси, яхши кайфиятда муҳим ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Ғалаба бизга янада ишонч бағишлади.

Албатта урган голимдан янада руҳландим. Ўз кучимга бўлган ишончим ортди.

Рақиб ҳақида? Аста-секинлик билан "Ал Наср" жамоасини ўрганиб, уларни ўйинлари таҳлили бошланди. Мураббийлар штаби бунгача "Эйр Форс" жамоасини чуқур ўрганиб, уларнинг кучли ва кучсиз тарафларини кўрсатишганди. Энди эса "Ал Наср" жамоасини ўрганиш жараёни бошланди.

Ички муҳит? Ўтган йили айнан шу жиҳат бироз яхши эмаслиги панд берганди. Бу йили эса футболчилар билан йиғилиб, ўзаро гаплашиб олдик. Барчамиз бир жойдан нон топамиз, шу боисдан ҳам ўзаро келишиб олганмиз. Айни пайтда ички муҳит жуда ҳам яхши.

Биринчи баҳсда мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратишди. Уларнинг кўмаги ва қўллаб-қувватлови бизга куч беради. Шу ўринда биринчи баҳсдаги ажойиб мухлислик учун уларга ташаккур. "Ал Наср"га қарши ўйинда ҳам телеэкран қаршисида бизни қўллаб-қувватлашдан чарчамасликларини тилаб, уларни хурсанд этишга ҳаракат қилишимизни айтиб ўтмоқчиман. Мухлислар бизни ёлғизлатиб қўйишмаса, аксинча қўллаб-қувватлаб туришса биз янада кучлироқ жамоага айланамиз", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Жалолиддин Машарипов.


Юқори кайфиятли Сайфиев, ҳаводаги Қувватов ва "калтакланаётган футболчилар". "Пахтакор"нинг бугунги машғулоти (ФОТОГАЛЕРЕЯ)


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" 12 февраль куни ОЧЛ 2-саралаш босқичи доирасида Ироқнинг "Эйр Форс" клубини (2:1) мағлуб этди ва ОЧЛ плей-офф босқичида энди амирликларнинг "Ал Наср" жамоасига қарши саф тортади.

Қайд этиш керак Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бугун эрталаб Тошкент-Дубай йўналиши орқали Бирлашган Араб Амирликларига етиб борди. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа Дубайдаги илк машғулотини бугун маҳаллий вақт билан соат 19:30да, Тошкент вақти бўйича 20:30да бошлайди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика