UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  9 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  19 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  12 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз"

Кеча Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов ЎФА расмий сайтига қуръа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча, яхши гуруҳдан ўрин олдик. Ҳозирги пайтда барча мамлакатларда футболни яхши ўйнашяпти, ҳар бир терма жамоада яхши даражадаги маҳоратли футболчилар бор. Лекин агар ҳар бир ўйинга 100 фоиз куч билан ҳозирлик кўрсак ва яхши кайфиятда майдонга тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз ва гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз. Менимча, ушбу гуруҳдаги энг қизиқарли ва шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказсак керак, - деди маҳоратли ярим ҳимоячи.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика