UZ

Сўнгги янгиликлар

10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  0 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  2 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  22 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  7 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  11 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0 06:40ЛаЛига. "Севилья" - "Мальорка" 2:1   0 02:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда қайси рақибни танлагани маъқул?  28

Жалолиддин Машарипов Фаластин билан ўйиндан олдин мухлисларга мурожаат қилди Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов Фаластин билан ўйиндан олдин мухлисларга мурожаат қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кечаги машғулотларини ТТЙМИ стадионида ўтказди.

Машғулотлар жараёнини кузатиб футболчилар юзида тушкунлик йўқлигига гувоҳ бўлдик. Барча бир мақсад йўлида ҳаракат қилмоқда, иштиёқ юқори даражада. Юқоридаги сўзларимизга терма жамоа аъзоси Жалолиддин Машарипов ҳам қўшилган ҳолда, олдинда кутаётган учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Саудия Арабистони билан кечган ўйинни эсдан чиқардик. Боиси, олдинда масъулиятли учрашувлар бор. Бу билан тўхтаб қолмаймиз, уч очко қўлга киритадиган баҳслар кутиб турибди. Мағлубиятни унутиб, Фаластинга қарши тайёргарликни давом эттиряпмиз. Кайфият аъло даражада. Эртанги рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи турда сафарда ўтказган ўйинимизни кўриб чиқдик. 

Мураббийларнинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қиламиз ва ғалаба учун боримизни берамиз. Насиб қилса эртага мухлисларга манзур келадиган футбол намойиш этамиз. Ишқибозлардан стадионга келиб яна шундай қўллаб-қувватлашларини ва биз билан охиргача бўлишларини сўраб қоламан. Биз ҳам ғалаба билан уларни хурсанд қилишга интиламиз”, - деди Жалолиддин Машарипов.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика