UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  8 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  5 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  24 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  33 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов Championat.asia сайтига интервью берди.

Сайтимиз вакиллари Машарипов билан бўлиб ўтган савол-жавоблар мобайнида Гонконгдаги майдон ҳолати, Катанецнинг йўқлиги, Эрон билан тўқнашув, футболчининг "Истиқлол"даги муаммолари хусусида сўрадилар. 

- Эртанги муҳим ўйин олдидан фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Гонконг билан биринчи ўйинимизни ижобий ўтказиб олдик. Ўша ўйинда бизда кўп имкониятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз ва бу орқали мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Йигитлар ўйинга шай ҳолатда туришибди.

- Гонконгдаги майдон ҳақида кўп гапирилди. Ўша ерда ўйнаган футболчи сифатида нима дея оласиз? 

- Бундан ҳам ёмон майдонларда тўп тепганмиз. Майдонни айтиб ўтиб кетсак бўлади, аммо ўйлаб қарасак, ундан-да ёмон майдонларда ўйнаб катта бўлганмиз. Майдоннинг ҳолатига қарамай, ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Дуранг ёки мағлубият хаёлимизга ҳам келмаганди. Ўйиндан олдинги машғулотимизни ўша стадионда ўтказгандик. Биз кичик майдонда тўп тепишимизни билгандик. Биламиз, Гонконг ва бошқа терма жамоалар биздан чўчийди.

- Эртага Катанецнинг бўлмаслиги футболчиларга қанчалик таъсир қилади? 

- Ҳамма футболчилар – профессионал. Йигитлар билан учрашувга жиддий ёндашиш кераклигини келишиб олдик. Эртага мухлислар кўз олдида мураббий йўқлигини билдирмаслигимиз ва уларга яхши кайфият улашишимиз керак.

- "Истиқлол"даги муаммоларингиз бартараф этилдими?

- "Истиқлол"даги фаолиятимда муаммо йўқ. Бир кун машғулотда иштирок этмадим, чунки дам олиш куни сўрагандим. Турли хабарлар тарқалди, аммо ҳеч қандай муаммо бўлмади, ҳаммаси жойида.

- Гонконгни ютсак, автоматик равишда кейинги босқичга чиқамиз. Фақат биринчи ўрин масаласи ҳозирча ҳал этилмай қолади. Эрон чемпионатида ўйнаётган футболчи сифатида Эрон МТЖни сафарда мағлуб этиш қанчалик ҳақиқатга яқин деб ўйлайсиз?

- "Истиқлол"даги терма жамоа вакиллари билан суҳбатлашганимда, улар Ўзбекистонни кучли дея таъкидлашди. Сал аввал айтганимдек, Ўзбекистон терма жамоасидан ҳамма қўрқади. Бугунги кунда ҳар бир терма жамоа билан қўрқмасдан, бемалол ўйнай оламиз. Биздан кўпчилик чўчийди. Пенальтилар устида астойдил ишласак бўлгани.

Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи "E" гуруҳи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Гонконг учрашуви эртага 19:30 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+1   
25 мар 19:03:20
David Terezege
Шуна килилар
+1   
25 мар 18:35:52
Азим Исмаилов
АРСЛОН фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qanaqasiga oldindan chiqadi 1- 2- o‘rinlar avtomatik tarzda chiqadimi shunda
Кейинги боскичга 1 ва 2 уринни оладиган жамоалар чикади лекин кейинги боскичда курьага 1 еки 2 урин тасир килмайди
+1   
25 мар 18:32:36
TeMuR1994
Axrorbek Studio фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Juda kop oyinchilarimiz keyingi bosgichda aynan Qatar blan oynashni juda qattiq xoxlashyapti ekan
yanchib tashash kerak qatar yutish tugul bizga oyinda gol urishga qiynaladigan balki 10 yildan beri gol urolmagan jamoa oxirgi martda 2014 bunyodkorda 5-1 da adashib uribqoygan tushunarsiz gop nesterovdi boshi og'rib turgan vaqtda
+1   
25 мар 18:20:01
Axrorbek Studio
TeMuR1994 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
xa yutishdi xoxlasak Alloh nasib qilsa osiyodagi xammani yuta olamiz osha qatar bilan oyinda negadur yutishdi xoxlamagandek tuyildi eslagandan foyda yoq lekin muhlis sifatida buni iloji yo'q
Juda kop oyinchilarimiz keyingi bosgichda aynan Qatar blan oynashni juda qattiq xoxlashyapti ekan
   
26 мар 06:16:26
Ibroxim
Lochin Ziyadullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Катта гапирдингми гапинга жавоб беришинг керак агар ютолмасаларинг вабше энг катта чичко сен буласан гонгконг биз учун осон ракиб лекин бемалол ютамиз деб хархил финтлар килиб чичиб куйма агар пеналти тепсанг паненка килсанг яна демак сен узгармагансан ватан гурури сени ужарлигинг олдида бир пул дегани булади
Birodar jaloliddin juda kuchli oʻyinchi. Penaltilarda omadi kelmagani rost lekin juda keng koʻlamli ishni bajarib bergan
   
25 мар 23:27:28
Bexzodbek Mannopov
Эронни Озодида ютмасек хисобмас бари бир
   
25 мар 23:13:58
Davronbek Abduvaliev
Агар ЖЧ финал босқичига чиқсаларинг хамма қўрқиши мумкин. Омад.
   
25 мар 23:13:50
Davronbek Abduvaliev
Агар ЖЧ финал босқичига чиқсаларинг хамма қўрқиши мумкин. Омад.
   
25 мар 23:13:36
Davronbek Abduvaliev
Агар ЖЧ финал босқичига чиқсаларинг хамма қўрқиши мумкин. Омад.
   
25 мар 19:22:31
{ CHELSEA }
Kalash...
   
25 мар 18:19:07
АРСЛОН
Qanaqasiga oldindan chiqadi 1- 2- o‘rinlar avtomatik tarzda chiqadimi shunda
   
25 мар 17:55:26
TeMuR1994
xa yutishdi xoxlasak Alloh nasib qilsa osiyodagi xammani yuta olamiz osha qatar bilan oyinda negadur yutishdi xoxlamagandek tuyildi eslagandan foyda yoq lekin muhlis sifatida buni iloji yo'q
   
25 мар 17:37:45
assassin
Ха Осиё кубогидака уйнелар )
-4   
25 мар 18:17:31
Lochin Ziyadullayev
Катта гапирдингми гапинга жавоб беришинг керак агар ютолмасаларинг вабше энг катта чичко сен буласан гонгконг биз учун осон ракиб лекин бемалол ютамиз деб хархил финтлар килиб чичиб куйма агар пеналти тепсанг паненка килсанг яна демак сен узгармагансан ватан гурури сени ужарлигинг олдида бир пул дегани булади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика