UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Жалолиддин Машарипов: "Австралиядан аламимизни олмоқчимиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Австралиядан аламимизни олмоқчимиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Ал-Айнда навбатдаги машғуолтни ўтказди.

Футболчиларимиз Австралияга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар якунига етгандан кейин терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Япониядан учралган мағлубият бизга қўшимча мотивация бўлиб хизмат қилади. Одатда, жамоа мағлубиятга учраса, кўпчиликда тушкунлик кайфияти бўлиши мумкин. Лекин бизда Японияга қарши ўйиндан кейин иштиёқ катта. Биз японларга қарши муносиб курашдик. Чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилдик. Австралия билан ҳам мана шундай курашамиз. Охиригача. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Рақибдан қўрқиш, чўчиш умуман йўқ. Японияга қарши ўйинда қандай ўйнай олишимизни кўрсатдик. Австралияга қарши бундан ҳам кучлироқ ўйин намойиш қиламиз.

Австралия терма жамоаси аъзолари кўпроқ юқоридан тўп узатмаларини амалга ошириб, бош билан ўйнашни маъқул кўради. Шундан келиб чиқиб, уларга қарши ўйинда тўпни ерда сақлашга, кўпроқ қисқа паслар билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Қатардаги Осиё Кубогида Австралия бизни 6:0га мағлубиятга учратган. Нимчорак финал баҳсида ана ўша мағлубият учун аламимизни олмоқчимиз. Худо хоҳласа, ғалаба биз томонда бўлади", - дейди Машарипов.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика