Жалил Кимсанов: "Нефтчи"нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ҳаракат қиламиз"
10 фев 2018 15:59
Янгиликлар
Жалил Кимсанов: "Нефтчи"нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ҳаракат қиламиз"
- Аввало менга ишонч билдириб жамоага таклиф қилган мураббийларимизга раҳмат айтмоқчиман. "Нефтчи" мураббийларидан тушган таклифдан сўнг ўзимни вилоятнинг бош жамоаси сафида синаб кўришга аҳд қилдим. "Нефтчи"да тўп суриш ҳар бир фарғоналик футболчининг орзуси десам адашмасам керак. Таассуротларим яхши. Мен ўзимга берилган бу имкониятдан фойдаланиб "Нефтчи"нинг асл шон-шуҳратини тиклашга ўз хиссамни қўшмоқчиман.
Шу ўринда мени бу жамоага ўтишимга розилик билдирган "Қўқон-1912" жамоаси раҳбариятига, шахсан Нўъмон ака Ҳасановга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ўз она шаҳрим бўлган Қўқон жамоасига келаётган мавсумда омад ёр бўлишини тилайман. Ўйлайманки "Қўқон-1912" ҳам "Нефтчи" ҳам бу мавсумда ўз мухлисларини хурсанд қилади.
Мухлисларимиздан стадионга келиб жамоамизни қўллаб туришларини илтимос қиламан - дейди Жалил Кимсанов
"Нефтчи" матбуот хизмати
Фикрлар