UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  0 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  46 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6

Жалил Кимсанов: ”Истиқлол” жамоаси ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун йиғилган" Янгиликлар

Жалил Кимсанов: ”Истиқлол” жамоаси ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун йиғилган"

Тожикистоннинг энг номдор жамоаси бўлган “Истиқлол” сафида тўп сураётган Жалил Кимсанов ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан фойдаланиб Қўқон шаҳрида бўлиб турибди.

Биз Жалил Кимсанов билан қисқача суҳбат уюштирдик.

- Жалилхон “Истиқлол”га қандай бориб қолдингиз? У ердаги фаолиятингиз ҳақида гапириб берсангиз.
- Ассалому алайкум. “Қўқон-1912” жамоаси билан Тошкент шаҳрида машғулотлар ўтказиб юрган вақтимизда жамоанинг дарвозабонлар мураббийи Андрей Бакланов Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасида кўрикдан ўтиб кўриш варианти борлигини айтиб қолди. Шундай қилиб Душанбега бордим. У ерда 3-4 кун жамоа кўригида бўлганимдан сўнг, жамоа раҳбарлари менга шартнома таклиф қилишди. Ҳар томонлама менга маъқул бўлганлиги учун ҳамда жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйганлигини ҳисобга олиб, “Истиқлол” билан бир йиллик шартномага имзо чекдим.



-“Истиқлол” Тожикистоннинг гранд жамоаси ҳисобланади. Ички чемпионат ва ОФК кубогидаги иштирокларинг ҳақида гапириб берсангиз.
- Жамоамиз Тожикистон чемпионатида унчалик қийинчиликка учрагани йўқ. Ички чемпионатнинг 8 тури ортда қолган бўлса, 7 ўйинда ғалаба ва бир дуранг натижа билан яққол пешқадам бўлиб турибмиз. Иккинчи ўриндаги жамоа билан ўртамизда 8 очколик фарқ бор. ОФК кубогида ҳам натижаларимиз ёмон эмас. Иккита дуранг ва бир ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилиб келаётган эдик. Афсуски сўнгги ўйинда Қирғизистоннинг “Дордой” жамоасига ютқазиб қўйдик. Сафарда бўлиб ўтган ўйинда ғалаба қозониб тургандик, якунда ўз дарвозамиздан икки гол ўтказвордик. Агар ушбу ўйинда ҳам ғалаба қозонганимизда гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилган бўлар эдик. Энди олдимизда яна иккита ўйин бор , шу ўйинларда ғалаба қозониш учун жамоамиз аъзолари билан астойдил тайёрарлик олиб бормоқдамиз. “Истиқлол” ўз олдига ОФК кубогида ғолиб чиқишни мақсад қилиб қўйган.

- Ўзбекистон ва Тожикистон чемпионатларини таққослаганда қандай жиҳатларни кўрдингиз?
- Ўзбекистон чемпионати Тожикистон чемпионатидан анча кучли ҳисобланади. Футболчиларнинг маҳорати борасида ҳам шундай фарқни сезиш мумкин. Ўзбекистонда сўнгги йилларда стадионлар ҳам анча сифат борасида ўсишга эришди. Лекин мен тўп сураётган жамоа , Ўзбекистон чемпионатида ҳам бемалол ўйнаб анча-мунча жамоаларга “бошоғриқ” бўла олади. “Истиқлол” таркиби асосан ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун йиғилган. Агар жамоа Ўзбекистон чемпионатида иштирок этса, турнир жадвалининг ўртасидан пастга тушиб кетмаса керак.



- Кўряпмизки “Истиқлол”да сиздан бошқа ҳам легионер футболчилар бор.Жамоадаги шароитлар қандай, молиявий томондан муаммолар йўқми?
- Ҳа жамоамизда мендан бошқа ҳам легионер футболчилар бор. Юқорида айтганимдек жамоамиз ОФК кубоги учун йиғилган. Таркибимиздаги маҳаллий футболчилар ҳам Тожикистоннинг энг кучли футболчилари ҳисобланишади. Тожикистон терма жамоасининг асосий таркибини ҳам “Истиқлол” футболчилари ташкил қилишади. У ерда яратилган шароитлар аъло даражада. Стадион, база , машғулот майдонлари, хуллас ҳамма шароитлар бор. Молиявий томонлама ҳам муаммолар йўқ. Жамоанинг ажойиб мухлислари борлиги эса ҳаммасидан ҳам қувонарли. Улар ҳеч қаерда “Истиқлол”ни ёлғиз қолдиришмайди.

- “Қўқон-1912” жамоаси ўйинларини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Албатта кузатиб боряпман. Нафақат “Қўқон-1912” жамоаси , балки бутун чемпионат ўйинларини иложи борича кузатиб турибман. “Қўқон-1912” жамоасининг турнир жадвалида қуйи ўринда бораётгани мен ҳам ташвишга солиб турибди. Ўйлайманки бу нарса ўтиб кетади. Жамоа ҳозиргача ўз майдонида ўйин ўтказгани йўқ, шу сабабли ҳам кўплаб мағлубиятлар бўлаёган бўлиши мумкин. Мен “Қўқон-1912” жамоасидаги футболчиларга ишонаман, улар ўз мухлисларини хурсанд қилишни бошлаб юборишади. Қайсидир маънода бу иш “Пахтакор” билан бўлиб ўтган лига кубоги ўйинида бошланди ҳам.



- Мухлисларга тилакларингиз.
- Барча Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини, бутун ҳалқимизни кириб келаётган рамазон ҳайити билан табриклайман ! Қўқонлик мухлисларга эса алоҳида табрикларимни йўллайман, улар доим жамоани фаол қўллаб туришган, бундан кейин ҳам шундай бўлишига ишонаман. “Қўқон-1912” жамоасига эса омад тилайман!

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика