Жака "Арсенал" билан янги шартнома имзолайди

Alisher
16 авг 2021, 18:47
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака Лондон клуби билан янги шартнома имзолайди.

Янги шартнома 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Олдинроқ, Жаканинг "Рома"га ўтишга яқинлиги хабар берилган, аммо клублар ўзаро келиша олишмади. Шу сабаб билан Лондон клуби раҳбарияти швейцариялик футболчини сақлаб қолишга қарор қилди ва унга янги шартнома таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жака "Арсенал"га 2016 йилда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубидан 45 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг "канонирлар" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football London

Сўнгги янгиликлар

Барча ›