UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  5 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  6 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  11 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2

Жаҳонгир Меҳмонов: "Жароҳат деярли ортда қолди" Янгиликлар

Жаҳонгир Меҳмонов: "Жароҳат деярли ортда қолди"

"Нефтчи" клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов жароҳати туфайли Тошкентдаги йиғинда умуман майдонга туша олмади.

Биз "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан сўнг ҳимоячидан кичик интервью олдик.

"Ўтган йил иккинчи даврада Фарғонадаги ўйинда жароҳат олгандим. Бошида жароҳат жиддий деб ўйламадим ва иккита ўйинда майдонга тушдим. Декабрь ойида операция қилиндим. Тошкентдаги йиғин давомида индивидуал тарзда машғулотлар ўтказдим. Фарғона Ҳокими кубогида майдонга қайтишга умид қиламан".

"Андрей Фёдоров бежизга УЕФАнинг ПРО лицензиясини олмаганини кўрсатмоқда. Европани кўриб келган мураббийнинг қарашлари бошқа бўлиши табиий. Машғулотларда барча тинмай меҳнат қилмоқда".

"Тўғри жамоага бир қатор янги футболчилар қўшилишди. Жамоада рақобат бўлгани яхши. Мен учун муҳими ким майдонга тушиши эмас, "Нефтчи" ғалаба қозониши. Кимни майдонга туширишни мураббийлар ҳал қилишади".

"Ўтган йил Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқишга яқин келгадик. 2016 йилда мақсадимиз камида кучли тўртликка кириш", - дейди Жаҳонгир Меҳмонов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика