UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман” Янгиликлар

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Жаҳонгир Абдусаломов фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Абдусаломов учрашувда ягона голни киритиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. 

- Бугунги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда қийин ўйинни ўтказдик. “Зомин” билан баҳс қийин бўлишини олдиндан билардик. Худога шукр, биз уларни мағлубиятга учратиб, мухлисларимизга ғалаба тақдим қилдик. 

“Зомин”нинг охирги ўринда турганига қарамай, яхши жамоа эканини билардик. Тайёргарликни шунга яраша қилгандик. Уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман. 

Жамоамизнинг айни вақтдаги асосий мақсади, 5-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олиш ҳисобланади. Ҳозирда имкониятимиз бор, қолган ўйинларда ижобий натижа қилиб, вазифани бажара оламиз. 

Бугун жамоа сафидаги илк голимни урдим. Аввалроқ буни амалга оширишим мумкин эди. Бироқ жароҳатлар туфайли кўп баҳсларни ўтказиб юбордим. Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика