UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш" Янгиликлар

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин"(7:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун қийин ўйин бўлишини билган эдик. "Шўртан" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Биринчи бўлимда иккита асосий футболчиларимиз жароҳат олишди. Шу сабабли режаларимиз бузулиб кетди. Натижада захирадан футболчиларни тушуришга мажбур бўлдик. Аслида бу ерга кеча келиб машғулотлар олиб боришимиз керак эди. Айрим сабабларга кўра бугун тўғридан-тўғри келиб майдонга чиқдик. Ушбу омиллар ҳам таъсир қилади барибир. Чарчоқ аломатлари бор эди.

"Шўртан" билан олдинги ўйиндан кейин 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимиз жамоани тарк этди. Ундан кейин селекция ишларини амалга ошира олмаганмиз. Якунда қолган футболчилар билан ўйинларга тайёргарлик олиб борилган. Ҳозир ҳам таркибимизни аксариятини ёшлар ташкил қилади.

Қарши ҳужумлардан вазият яратишга уриндик. Лекин, ҳужумларимизни якуни бўлмади. Олдинги ўйинларда ҳам кўрган бўлсангиз биринчи бўлимдан сўнг кучимиз қолмаяпти. Нима десам бўлади, таркибимизда тажрибали футболчилар кам. Жамоада ёшлар кўп. Жамоанинг ўртача ёши 21 ёки 22. Мақсадимиз жамоани Про лигада олиб қолиш",- дейди Абдурашидов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика