UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  6 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  31 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Жаҳон кубоги Европадан кетадими? Янгиликлар

Жаҳон кубоги Европадан кетадими?

Теглар :  ЖЧ-2018мундиал
Россияда ўтаётган мундиал кутилмаган натижалар, чиройли голлар ва VAR тизими билан кўпроқ ёдда қолмоқда.

Гуруҳ босқичидаёқ барча жамоалар яхшигина қийинчиликка дуч келишмоқда. Яққол фаворит дея эътироф этилган кўплаб жамоалар гуруҳ босқичидаёқ тер тўкишга мажбур бўлишмоқда. Мундиалнинг ўзгача таъми, қизиқлигига ҳам шунда. Бу ерда қоғозда фаворит саналган жамоалар майдонда ушбу статус эвазигагина ғалаба қозона олишмаяпти. Жаҳон чемпионатида ҳеч бир жамоа осон таслим бўлмаяпти. Чунки бу мундиал ва ушбу мусобақада кучсиз терма жамоага ўрин йўқ.

Мундиалдаги энг ёқимли ҳолат бу Россиянинг ажойиб ўйинлари ҳамда Черчесовнинг танқидлар ёмғирига натижа ва ўйин орқали чиройли жавоб бергани. Кўпчилик Россияни ушбу мундиалда шарманда бўлишини ва Черчесовни муддатидан аввал истеъфога чиқишини кутганди. Россиянинг мундиалдаги иштироки шу нарсани яна бир бор исботлади - ўртоқлик ўйинлари фақат ва фақат мураббий учун. Натижа ёки ўйин қандай бўлишидан қатъи назар ўртоқлик учрашувлари мураббий учун хизмат қилади.

Россия ўз олдидаги асосий вазифасини бажарди. Буёғидаги ҳар қандай ютуқ - ўз имкониятидан бир бош баланд сакрашга тенг. Россия осон гуруҳга тушгани ёки бошқа важлар асоссиз. Мундиалда осон гуруҳ йўқлиги ва ўткинчи ўйинлар бўлмаслигига гувоҳ бўляпмиз. Россиянинг ишончли ғалабалари аввало уларнинг кучидан далолат. ЖЧ мезбонлари нимчорак финалда ҳам исталган жамоага ҳақиқий бош оғриқ бўлишга қодир. Чунки жамоа ишончли ғалабалар ва ўйинларни ўтказди. Муҳими, жамоа гуруҳдан қийинчилик ва тасодиф эвазига осилиб чиқмади. Айни пайтда Россия терма жамоаси ўз кучига холис баҳо берган ҳолда юқори иштиёқ билан ўйнайди. Камида жамоа мундиалгача ниҳоят юқори босим ҳамда танқид билан курашди ва бундан жуда силлиқ чиқиб кетди. Энди эса жамоа олдида ҳеч қандай босим йўқ. Бу эса уларга қўл келиши мумкин. Айнан шу жиҳат Россияни плей-оффда ҳам жиддий рақиб қиёфасига киришига хизмат қилади.

Қитъа миқиёсида олиб қаралса, албатта европа жамоалари бошқалардан бир бош устунлиги ярқ этиб кўринмоқда. Ҳар бир ўйинда кескин кураш орқали ғолиб аниқланмоқда. Гуруҳ босқичида шунчаки навбатчи ўйинлар деярли кузатилмаяпти. Аммо ҳозирча натижа борасида европа кутилган натижани қайд этмоқда. Фақатгина биргина кутилмаган натижа Германия билан содир этилди. Европа жамоалари ичида ҳозирча иккита мағлубият Германия ва Польшага тегишли.

Осиё қитъасидан Эрон ва Япония стартни ёмон олишмади. Айнан шу терма жамоалар гуруҳ босқичидан чиқишга яқинроқ. Жанубий Корея ҳам биринчи турда ёмон ўйнамади. Лекин биргина пенальти ва мағлубият уларни ҳолатини қийинлаштириб қўйди. Чунки кейинги турда амалдаги Жаҳон чемпионларини мағлуб этган ўта тезкор Мексика ва мағлубият аламида ёнаётган Германия. Жанубий Кореянинг кейинги иккала ўйини ҳам кучли рақиблари учун ҳал қилувчи бўлади. Бу эса табиийки Корея фақатгина мўъжизага ишонишига тўғри келишини англатади.

Австралия эса ҳар турда пенальти тепмоқда. Аммо ҳозирча бу нарса уларга ёрдам бермаяпти. Францияга қарши ўйинда VAR ва голни аниқловчи тизим эвазига Австралия мағлуб бўлди. Дания билан бўлган дуранг эса катта эҳтимол билан гуруҳдан чиқиш эшикларини ёпиб қўйди.
Саудия Арабистони эса Осиё қитъасидан мундиалга келган энг ожиз жамоа сифатидагина таассурот қолдирмоқда.

Эрон ўз имкониятларидан тўғри хулоса қилган ҳолда жуда яхши ўйнамоқда. Кейруш жамоанинг ҳолати ва имкониятидан максимум фойдаланишга уринмоқда. Ҳозирча натижа ёмон эмас. Охирги тур барчаси Эроннинг ўзини қўлида. Мундиал олдидан Испания ва Португалия билан бир "квартет"га тушиб қолган Эроннинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида гап-сўз ҳам бўлмаганди. Аммо жамоа ўтган иккита турда "бўрилар" олдида шунчаки "ўлжа"га айланиб қолмаслигини исботлади.

Япония эса нисбатан курашса бўладиган тенг кучли гуруҳдан ўрин олганди. Биринчи турдаги омадли старт ва Колумбиянинг оғир ҳолатда қолгани уларга қўл келгани аниқ. Аммо ўша имкониятдан тўлиқ фойдалана олгани ҳам таҳсинга лойиқ. Самурайларни кейинги иккита осон бўлмаган ўйинлар кутмоқда. Бири ғазабдаги Польша, иккинчиси ўз кучига ишончи ортган Сенегал. Курашса бўлади, аммо осон бўлмайди. Муҳими, Япония чўнтагида 3 очко мавжуд ва уларда биргина хато учун имконият бор.

Африка жамоалари ичидан фақатгина Сенегал ёрқинроқ кўринмоқда. Марокаш қанчалик яхши ўйнамасин, улар вазифани уддалай олишмади. Мисрга эса Салоҳ фонида жуда юқори баҳо берилаётганди. Ўтган иккита тур эса Мисрга шунчаки юқори баҳо берилганини исботлади. Нигерия гарчи биринчи турда мағлубиятга учраган бўлсада, бугун улар учун финал. Агарда Исландия деворидан ошиб ўтишса, унда имкониятлар сақланиб қолади. Акс ҳолда улар ҳам бошқа африка жамоалари каби гуруҳ босқичидан сўнг уйга қайтишади.

КОНКАКАФдан ҳозирча Мексика барчада илиқ таассурот қолдирди. Жуда тезкор футбол ўйнашни хуш кўрадиган ушбу жамоа нафақат гуруҳда Германияга бош оғриқ бўлишди, балки мусобақа давомида плей-офф босқичида ҳам шовқин кўтаришга қодир жамоа.

КОНМЕБОЛ жамоалари ичида фақатгина Уругвай йўқотишларсиз кетмоқда ва муддатидан аввал нимчорак финал масаласини ҳал этди. Лекин шуна қайд этиш керакки, Уругвай гарчи иккала ўйинда ғалаба қозонган бўлсада, ҳозирча ўз ўйини орқали ёрқин таассурот қолдирмаяпти. Миср ва Саудия Арабистони билан ўйинларда стандарт вазияти эвазигагина гол уришди. Позицион ҳужум ташкил этишда эса улар Ўзбекистон билан бўлган баҳсдаёқ муаммоларга дуч келишганди. Ўшанда қайд этиб ўтилган камчиликлар мундиалда ҳам кўриниб қолмоқда. Ҳозирча бу жиҳат гуруҳ босқичида сезилмаётган бўлиши мумкин, аммо плей-оффда ушбу жамоага жуда қийин бўлади.

Аргентина эса иккинчи турда ҳам мураббийи нуноқлиги эвазига деярли шарманда бўлди. Қарор қабул қилишда Месси таъсиридан қоча олмаган Сампаоли Аргентинанинг шармандали старти учун тўлиқ жавобгар. Икардини мундиалга олиб кетишга журъат қилолмаган, Дибала ва Игуаинларни захирада ушлаб турган Хорхе топ жамоада номдор футболчилар билан ишлай олмаслигини кўрсатди. Нигерияга қарши ўйин олдидан Аргентина Сампаолига чиқиш эшикларини очмаса, унда кичик назарий имкониятни ҳам ўзлари барбод қилишади. Чунки жамоада нафақат ўйин йўқ, балки мураббийнинг қарорлари ҳам йўқдек кўринмоқда. Аргентинанинг руҳий ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Охирги тур олдидан эса мураббийни истеъфога чиқариш орқали жамоадаги об-ҳавони ва кайфиятни яхши томонга ўзгартириш мумкин. Аргентина катта мўъжиза ва омад туфайли кейинги босқичга чиққан тақдирда ҳам узоққа боролмайди. Аргентинанинг ўткир ва даҳшатли ҳужум чизиғи ишламаяпти. Аниқроғи, мураббий буни ишлата олмаяпти. Аргентинада ҳужум қанчалик кучли ва рақобатбардош  бўлса, ўрта чизиқ ва ҳимоя буни акси. Мураббий нафақат кучли ҳужумдан фойдалана олиши керак, балки ожиз нуқтани ва кучли чизиқларни бир-бирига боғлаш орқали мувозанатни юзага келтириши лозим. Сампаоли эса буларнинг ҳеч бирини уддалолмаяпти.

Бразилия ва Неймар борасида ҳам ҳозирча илиқ фикрлар билдиришга эрта. Бразилия биринчи турда кутилган ўйинни намойиш этолмади. Натижа ҳам кутилганидек бўлмади. Бразилия доим индивидуал кучли футболчилари эвазига ғалаба қозонган ва ўйин шулар орқали курилган. Индивидуал кучли футболчилар борлиги Бразилиянинг ютуғи. Аммо жамоавий ўйиннинг йўқлиги - энг катта камчилик. Бразилия терма жамоаси фақат индивидуал жиҳатдан кучли терма жамоа. Аммо 21 аср футболида охирги бор индивидуал ҳаракатлар ҳал этилган мундиал - 2002 йилги Жаҳон чемпионати.

Шундан сўнг европаликлар катта саҳнада. 21 асрда европа футболи Жанубий Америкадан анча илдамлаб кетди. Ҳозирги замонавий футболда ҳам индивидуал ҳаракатлар зарур, фақат қўшимча сифатида. Шунингдек, ҳозирги замонавий футболда мураббий имзоси, мураббийнинг стратегияси натижага катта таъсир кўрсатади. Мураббий жамоадан қандай футбол хохлаётганини аввало ўзи аниқ билиши ва буни футболчиларга тўғри тушунтира олиши жуда муҳим. Бир футболчи билан ўйинни ютиш айни пайтда деярли имконсиз.

Португалия Европа чемпиони бўлган пайтда Роналду ўз эгосини бир четга суриб қўйганини эслашнинг ўзи кифоя. Ўшанда Сантуш Роналдунинг етакчилик хусусиятидан тўла фойдаланганди. Роналду охирги йилларда жамоа учун ўйнашни бошлаганидан буён унинг ишлари янада юришиб, катта ўйинларда вазият қаҳрамонига айланмоқда. Роналду авваллари жуда кўп гол урган, аммо муҳим ўйинларда у қадар кўзга ташланмасди. Охирги 2-3 мавсумда эса аксинча ҳолат кузатилмоқда. Яъни, Роналдудек ниҳоятда индивидуал кучли футболчининг жамоа учун ўйнаши нақадар самара келтираётганига барча гувоҳ. Яъни, жамоа Роналду учун ўйнаган ўйинларда "Реал" ҳам, Португалия ҳам кўп муваффақият қозонмаган. Аксинча, Роналду жамоа учун ўйнашни бошлаганидан буён ишлари анча юришиб кетди.

Аргентина ва Бразилияда тескари ҳолат. Яъни, ҳар иккала терма жамоа Месси ва Неймар учун ўйнаётгандек таассурот қолдирмоқда. Натижада бутун жамоа ўйинида парокандалик кузатилмоқда. Кучсиз рақибларга қарши навбатчи ўйинларда бу жиҳат унча кўзга ташланмаслиги мумкин, аммо ЖЧ даражасидаги баҳсларда бу яққол билиниб қолади.

Мазкур мундиалда ҳозирча аниқ бир фаворит жамоани ажратиб кўрсатиш қийин ва бунга эрта. Аммо кучли терма жамоалар, ақлли мураббийлар бир ой давом этадиган мусобақага жамоа кучини тенг тақсимлаган ҳолда ўйнатишади. Яъни, аслида фаворит бўлган жамоалар ҳозирча яққол кўриниш бермаяпти. Бу ерда мураббийнинг ҳам ақллилиги, ҳам айёрлиги иш беради. Шу жиҳат бўйича ҳам европа жамоалари жанубий америкаликлардан кўра устун. Европа жамоаларида ишлаётган мутахассислар Аргентина, Бразилия ёки бошқа терма жамоалар мураббийларидан кўра тактик пишиқ. Европалик мутахассисларда бутун ўйин чизгиси ва албатта захира вариантлари бўлади. Жанубий Америкалик мураббийлар эса кўпинча эмоцияларга ишонишади. Кўпроқ таваккалга қўл уришни ёқтирадиган мутахассислар.

Шу боисдан ҳам Жаҳон кубоги европадан ташқарига чиқмаслигига кўпроқ ишоняпман.

Ҳа, амалдаги чемпион Германия қийин аҳволда. Аммо шуни унутмаслик керакки, Германия доим гуруҳда қайсидир ўйинни қурбон қилган. ЖЧ-2010да Сербия, ЖЧ-2014да Гана ва бу йил Мексика. Бу эса аслида Германия фойдасига хизмат қилиши мумкин. Биргина ёмон тарафи, Германияни мундиалда бошқа хато қилишга ҳаққи қолмади. Немис машинаси учун қолган барча ўйин финалга тенг. Францияда олтин авлод шаклланган. Бундан қанчалик тўғри фойдаланиш Дешамга боғлиқ. Ҳозирча жамоа йўқотишларсиз. Дешам гуруҳда кўп ҳам куч тежамасдан жамоани плей-оффга олиб чиқди. Испаниядаги мураббий масаласидаги форс-мажор ҳолати ҳозирча катта таъсир кўрсатгани йўқ. Аммо Йеррога мураббийлик тажрибаси йўқлиги ва мундиал режаси бўлмагани панд бериши мумкин. Бельгияда ҳаммаси жойида. Ҳамма гап "ошпаз"да қолади. Англия қанчалик жўшқин ва қувноқ кўринмасин, бу жамоага доим тўсқинлик қиладиган муҳим жиҳат - ғолиблик руҳияти етишмаслиги панд бериши мумкин. Аммо Саутгейт Кейн ва бошқа келажаги порлоқ дея эътироф этилаётган футболчиларни ўз имкониятидан бир бош баланд сакратишга уриниб кўради.

Златко Далич бошқарувидаги Хорватия ҳам таркиб ва потенциал жиҳатидан бошқа европа жамоаларидан қолишмайди. Хорватия узоқ давом этган нохуш анъанани (ЖЧ-2002дан буён гуруҳдан чиқа олмаётганди) бузди. Хорватия Англия ва Бельгия сингари фаворитлар қаторига тилга олинишга муносиб. Фақатгина биргина минус тарафи, жамоанинг захирасида асосий таркиб ўйинчилари даражасидаги футболчилари йўқ. Масалан Модрич ёки Ракитични ўрнини босадиган етакчи йўқ. Ёки ҳужум учлигидаги Ребич-Манжукич-Перишични алмаштирадиган футболчилар ҳозирча йўқ. Агарда жароҳат ёки бошқа ҳолат кузатилмаса, бу нарса таъсир кўрсатмайди.

Ҳозирча якуний хулоса чиқаришга эрта. Яхшиси мундиални диққат билан кузатамиз.

Муаллиф :
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика