UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  4 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  41

Жаҳон чемпионлари, афсонавий Касильяс, "Рома", "Барса" ва "Атлетико" юлдузлари. 2020 йил футболдан кетган, лекин сиз соғиниб улгурган футболчилар Янгиликлар

Жаҳон чемпионлари, афсонавий Касильяс, "Рома", "Барса" ва "Атлетико" юлдузлари. 2020 йил футболдан кетган, лекин сиз соғиниб улгурган футболчилар

Ўтган йили турли сабаблар туфайли фаолиятини тамомлаган ўйинчиларни ёдга оламиз.

Дарвозабон

Икер Касильяс (Испания) — 38 ёшда

Икернинг "Порту"даги охирги ўйини 2019 йил апрелида бўлган. Кейин эса машғулот пайти унинг юраги ҳуруж қилиб қолган ва ўшандан сўнг Касильяс майдонга тушмаган. Аммо Жаҳон ва Европа чемпиони фаолитини тугатиш ҳақида 2020 йилда эълон қилди. Шу билан бирга инфаркт бўлганидан кейинги аҳволи ҳақида ҳам қисқача баён этди:

Ўша содир бўлган воқеадан сўнг ҳаётимда кўп нарса ўзгариб кетди. Бир ойгача ўзимга келолмадим: юришдан, ухлашдан, турли жисмоний машқлар бажаришдан ҳам қўрқиб қолгандим. Бунинг иложи ҳам йўқ эди. Албатта, футбол майдонига қайтишни жуда-жуда хоҳладим, бироқ бундай вазиятда ҳиссиётларга берилмаслигим лозим эди. Шунинг учун биринчи ўринга соғлиғимни қўйдим.


Ҳимоячилар

Штефан Лихтштайнер (Швейцария) — 36 ёшда

"Ювентус" сафида еттикарра Италия чемпиони бўлган Штефан испан ЛаЛигасидан ташқари барча топ-чемпионатларда ўйнаган: "Лилль" (Франция), "Лацио" ва "Юве" (Италия), "Арсенал" (Англия) ва "Аугсбур" (Германия) жамоаларида тўп тепган. Штефан яна бир мавсум футболда қолмоқчи эди, аммо обдон ўйлаб кўриб, август ойида бутсаларини михга илди.

Бенедикт Хеведес (Германия) — 32 ёшда

Агар коронавирус пандемияси бўлмаганида Бенедикт эҳтимол, ҳали ҳам футбол ўйнаётган бўлармиди?! Бироқ Хеведес мартда "Локомотив"даги сўнгги ўйинини ўтказди ҳамда ўзини изоляция қилиш учун юрти томон йўл олди ва қайтмади. Германиялик ҳимоячи июнда "темирйўлчилар" билан шартномасини бекор қилди ва фаолиятини тугатганини маълум қилди: Мен етарлича пул ишлаб топдим, охирги дамлар ҳаётимга бошқа томондан назар солдим. Ўғлим билан ўтказган вақтим менга қувонч бағишлагандек, ҳеч нарсадан бунчалик хушнуд бўлмаган эканман. Мен учун футбол ўз аҳамиятини йўқотди.

Венсан Компани (Бельгия) — 34 ёшда

"Манчестер Сити" сафида тўрткарра Англия чемпиони бўлган футболчи ўтган мавсумда "Андерлехт"нинг ўйновчи мураббийга айланди. Аммо бошқарувни эплолмади ва ёрдамга Франк Веркаутеренни чақирди. Венсан ўзининг сўнгги учрашувини мартда ўтказди. Августда эса бор эътиборини мураббийлик фаолиятига қаратишга қарор қилди ва Веркаутерендан ишдан кетишини сўради. Ўзи эса "Андерлехт" бош мураббийи бўлди.

Жереми Матье (Франция) — 36 ёшда

Матье кўпчиликка "Валенсия" ва "Барселона"даги ўйинлари билан яхшигина таниш. У Португалияга кетганидан кейин эса "Спортинг"да 100та ўйин ўтказганига қарамай, эътибордан четда қолиб кетди. Сўнгги йилларда француз нафақат майдондаги рақибларига, балки жароҳатларга ҳам қарши курашди. 2020 йилнинг ёзида кетишга қарор қилди.


Ярим ҳимоячилар

Хавьер Маскерано (Аргентина) — 36  ёшда

"Барселона"нинг энг яхши даври иштирокчиларидан бири, қарилик даврини Хитойда ўтказди, фаолиятини эса Аргентинада тугатди. Ноябрь ойида Хавьер "Эстудиантес" сафида сўнгги ўйинини ўтказди ва шундай деди: Шахсий ҳаётимда ўзгаришлар содир бўлди ва улар фаолиятимни тугатишга сабаб бўлди. Бу ҳақида кўп ўйладим ва тўғри қарор қабул қилдим деб ўйлайман. Бугунги кунда Маскарен Аргентина футбол Ассоциациясида ишламоқда.

Даниэле Де Росси (Италия) — 36 ёшда

Де Росси "Рома"дан кейин фаолиятига нуқта қўйиш ҳақида ўйлади, аммо болаликдаги орзусини рўёбга чиқариш учун "Бока Хуниорс" томон йўл олди. Афсуски, тажрибали итальяннинг Аргентинада омади чопмади: ярим йил ичида 7та ўйинда майдонга тушди ва қизини жуда соғиниб кетди. Айнан шу сабаб Даниэле футболчилик карьерасини тугатди.

Габи Фернандес (Испания) — 37 ёшда

"Атлетико"ни собиқ сардори ўзининг футбол асри охирини Қатарда афсонавий ва мураббийлик йўлини бошлаган Хави билан ўтказди.

Гарет Бэрри (Англия) — 39 ёшда

Англиялик ярим ҳимоячи ўтказилган ўйинлар сони бўйича АПЛ рекордчиси ҳисобланади: Бэрри ҳисобида Премьер-Лига доирасида 653 ўйин бор. Охирги икки мавсумни Гарет Чемпионшипда, "Вест Бромвич" сафида ўтказди ва жароҳатлар билан курашди. Август ойида Бэрри кўпчилик ҳавас қиладиган фаолиятини якунлаганини эълон қилди.


Ҳужумчилар

Андре Шюррле (Германия) — 29 ёшда

ЖЧ-2014 финалида самарали узатма соҳибининг охирги жамоаси Москванинг "Спартак" жамоаси бўлди, Шюррле ёмон бошламади, лекин тезда йўқолиб қолди. Соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб Андре футболга бўлган қизиқишини йўқотди. Аслида 2020 йилда у майдонда кўриниш бермади, лекин расман фаолиятини ўтган йили якунлади.

Давид Вилья (Испания) — 38 ёшда

Жаҳон ва Европа чемпиони Испания термаси тўпурари фаолиятининг охирги йилларини она юртидан анча узоқда ўтказди: МЛСда "Нью-Йорк Сити" сафида анча гол урди, Австралияда "Мельбурн Сити" сафида ҳам кўриниш бериб улгурган Вилья охирги "юришида" Японияни забт этди. "Виссел Кобе"да Давид бошқа машҳур футболчилар билан бирлашди (Иньеста, Подольски ва Вермален). Катта футболни тарк этаётганини Вилья 2019 йил охирида эълон қилди, охирги дақиқаларини эса 2020 йил 1 январида ўтказди. Бу оддий, навбатдаги учрашув эмасди, Император Кубоги финали эди ва Давид Вилья жамоаси бош совринни қўлга киритди.


Яна ким?

Ҳужум жуфтлиги икки жаҳон чемпиони, лекин 2020 йилда фаолиятига нуқта қўйган яна бир қатор форвардларни тилга олмасликнинг иложи йўқ. Марио Гомес охирги "нафасида" "Штутгарт"га Бундеслигага қайтиш учун ёрдам берди. Эътиборлиси, 2007 йил футболчи айнан шу клуб таркибида Германия чемпионатида зафар қучган. "Наполи" ва ПСЖ сафида ёрқин ўйинларини ўтказган Лавесси фаолиятини Хитойда якунлади, "Ливерпуль" сафида ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган Милан Барош она юрти Чехияда бутсаларини "михга илди".

Шунингдек, икки ўта тажрибали ва кўпчиликнинг ҳурматига сазовор футболчи ҳам бу йил фаолиятини давом эттираётган футболчилар сафидан чиқди: Ариц Адурисга Бильбаонинг "Атлетик" жамоасидаги йўлини чиройли якунлашига коронавирус имкон бермади — "Реал Сосьедад"га қарши Қирол Кубоги финалини пандемия сабаб номаълум муддатга қолдирилди ва Ариц кутишни истамади. Клаудио Писарро ёши ўтиб қолган бўлса-да, "Вердер" Бундеслигада жон сақлаб қолишига эришди. Ваҳоланки футболчи "мусиқачилар" сафида ўтган асрда ҳам гол урганди!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика