Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда?
07 окт 2024 16:58
Янгиликлар
Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда?
"Менимча, бугун футзал тарихидаги муҳим учрашувлардан бирига гувоҳ бўлдик. Икки жамоа финалга яхши тайёргарлик кўрганди. Биз бугун ажойиб ўйин намойиш этдик ва иккита гол фарқи билан ҳисобда олдинда бордик.
Аргентина кўп ҳужум қилишга ҳаракат қилди, аммо биз тўғри ҳимояландик ва ғалабани сақлаб қолдик. Бразилия – янги жаҳон чемпиони. Мусобақага тайёргарлик ва мусобақа давомида кўп қийинчиликларга дуч келдик, аммо буларнинг барчаси ортда қолди. Биз чемпионмиз", – деди Марсеньо.

"Барча табриклар учун раҳмат. Бугунги финал ҳаётимиздаги энг муҳим ўйин бўлди. Бугун қитъадаги энг асосий рақибимизга қарши ўйнадик. Ўйин курашларга бой ўтди, лекин шунга қарамай, якунда биз ғалаба қозона олдик.
Бу сафарги Жаҳон чемпионати биз учун омадли бўлди дея оламан. Қийинчиликлар ҳам бўлди, албатта. Биз бу мундиалга уч йил давомида тайёргарлик кўргандик. Йиллар давомидаги меҳнатимиз бугун ўз самарасини берди", – дея фикр билдирди Марлон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар