UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  2 18:41Суперлига. "Хоразм" – ОКМК: Стошич, Абдунабиев ва Сенага асосий таркибда, Траоре ва Ҳақназарий захирада  0 18:02Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф": Болевич ва Жўрақўзиев бошланғич таркибда  2 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  7 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  4 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  14 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  19 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1 13:21"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади  7

Жаба Жигаури: "Қизилқум" ғалабага муносиб эди" Янгиликлар

Жаба Жигаури: "Қизилқум" ғалабага муносиб эди"

"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Жаба Жигаури "Андижон" устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйлайманки, томошабинлар яхши ва қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. "Қизилқум" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйлайманки, ғалабага муносиблигимизни кўрсата олдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз тартибли чиқди, иккинчисида эса айрим хатолар кузатилди. Умуман олганда рақибда юз фоизлик вазиятлар юз бергани йўқ. Ҳақли тарзда ютдик. 

- Кеча рақибни яхши ўрганилгани самара бердими ёки ғалабада бошқа факторлар ҳам борми?

- Ҳа, "Андижон" биринчи турда ғалаба қозонди. Таркибда яхши даражадаги футболчилар бор. Рақибни яхши ўргангандик. Уларнинг узун паслар билан ўйнаши маълум эди. Ҳужумчилари иккинчи тўпга эга чиқишга ҳаракат қилди. "Қизилқум" ирода кўрсатди деб айтиш мумкин. 

- Мазкур ғалабани баҳорги қувноқ ва иштиёқли футбол фонида қўлга киритилди дейиш мумкинми?

- Суперлига жуда узун ва қийин чемпионат. Исталган жамоага қарши ўйнасангиз ҳам муаммога дуч келасиз. Ҳамма катта хоҳиш билан ўйнайди. Шундай экан нафақат бизга балки қолган жамоаларга ҳам осон эмас. Ҳар бир учрашувга ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Учинчи турда "Машъал" билан ўйнайсизлар...

- Кейинги беллашув "Машъал"га қарши. Юқоридаги фикримда қоламан. Аллақачон бу тўқнашувга ҳозирликни бошлаганмиз. 3 очколик юришимизни давом эттиришни истаймиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика