UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  3 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" Янгиликлар

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Якунланган мавсум Бекободнинг "Металлург" клуби 10-ўринни қўлга киритди.

Хўш, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумидан жамоа футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов қандай фикрда? Футболчи билан боғланиб, мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик. 

"Якунланган мавсумдан унчалик кўнглим тўлгани йўқ. Айталик, жамоамиз ўз олдига қўйган вазифани бажара олмадик.  "Металлург" учун бу мавсумни яхши ўтказди. Ҳеч бир жамоадан ортда қолганимиз йўқ. Бироқ юқорида айтганимдек, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. 

Испаниялик мутахассислар келиб, жамоа ўйинини анча яхши томонга ўзгартира олди. Ўйинларимиз янада мазмунли бўлди. Ўйин томонлама ҳеч бир жамоадан ортга қолганимиз йўқ. 

"Металлург" билан шартномам йил якунида ниҳоясига етади. Ҳали янги шартнома бўйича гаплашганим йўқ. Шу боис келажагим борасида бирор бир фикр айта олмайман.

Биласизми, якунланган мавсум анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Чемпионлик учун кураш сўнгги турга қадар давом этди. Қолаверса, бир нечта жамоалар унга даъвогарлик қилди. Аввалги мавсумларда бу масалани мавсум якунига етишига 3-4 тур қолганда аниқ бўларди. 2022 йилда эса рақобат 26-турга қадар бўлиб, барчани диққат-марказида бўлди", - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика