UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  21 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

IX маротаба ўтказилган Акмал Азизхўжаев хотира турнири ўз якунига етди Янгиликлар

IX маротаба ўтказилган Акмал Азизхўжаев хотира турнири ўз якунига етди

"Пахтакор" тарихида муқим из қолдирган Акмал Азизхўжаевни ўзбек футбол мухлислари жуда яхши биладилар.


"Пахтакор" жамоасининг биринчи сардори хотирасига мана 9 йилдирки, Азизхўжаевлар оиласи томонидан болалар ўртасида мусобақа ўтказиб келинади.

Бу сафарги турнирда 2010 йилда таваллуд топган футболчилар қатнашдилар. "Межик" ва Акмал Азизхўжаев оиласи ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада 12та жамоа иштирок этди. "Одил Жуниор" ва "Локомотив" жамоалари 9 очко билан ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритдилар. "Пахтакор" ва "Спартак" эса 7 очкодан тўплаган ҳолда биринчи ҳамда энг яхши иккинчи ўринни қайд этган ҳолда кейинги босқич йўлланмасига эга чиқдилар ва улар якунда финалда тўқнаш келдилар.


Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

"А" гуруҳи: "Пахтакор-1", "Чиғатой", "Спартак", "Насаф"

"B" гуруҳи: "Пахтакор-2", "Бунёдкор-1", "Odil Junior", БЎСМ-16

"С" гуруҳи: "Бунёдкор", "Насаф", "Локомотив", "Межик Футбол"

1-тур.

"Насаф"-2 - "Спартак" 2:6

"Пахтакор" - "Чиғатой" 2:1

"Бунёдкор" - "Пахтакор"-2 3:1

"Межик" - "Насаф" 2:4

БЎСМ16 - "Одил Жуниор" 1:9

"Локомотив" - "Бунёдкор"-2 2:1 

2-тур.

"Спартак" - "Чиғатой" 4:3

"Пахтакор" - "Насаф"-2 5:0

"Одил Жуниор" - "Бунёдкор"-2 3:2

"Пахтакор"-2 - БЎСМ16 3:0

"Межик" - "Бунёдкор"-2 1:4

"Локомотив" - "Насаф" 3:0

3-тур.

"Бунёдкор"-2 - "Насаф"4:0

"Чиғатой" - "Насаф"-2 3:1

"Межик" - "Локомотив" 1:3

"Бунёдкор" - БЎСМ16 4:2

"Пахтакор" - "Спартак" 2:2

"Пахтакор"-2 - "Одил Жуниор" 0:4

1/2 финал.

"Пахтакор" - "Одил Жуниор" 2:1

"Спартак" - "Локомотив" 6:4

3-ўрин учун. "Одил Жуниор" - "Локомотив" 2:1

Финал. "Пахтакор" - "Спартак" 0:3

Мусобақага ташриф буюрган, "Пахтакор" жамоасини тузилишида иштирок этган фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов собиқ футболчи ҳақида жуда ҳам илқ фикрларни билдирди. 

Акмал Азизхўжаев хотира турнири илк маротаба 2010 йил ўтказилган бўлиб, унда 2002 йилларда тарбия топган футболчилар қатнашганлар. Қизиғи шундаки, ўша йилларда илк мусобақаси сифатида қайд этилган бу футболчилар бугунги кунда топ клублар ёшлар жамоасининг асосий таркиб аъзосига айландилар.

2020 йил мусобақа юбилей ёшга тўлади. XX маротаба ўтказилинадиган турнирда барча иштирокчиларни йиғиш мақсад қилинди ва унда 2002 йилдан 2011 йилгача бўлган ёш авлод вакиллари ғолиблик йўлида майдонга чиқадилар. 

"Бобом ажойиб инсон эдилар. Бизларга улардан катта маданий мерос қолди, у ҳам бўлса "Пахтакор"нинг шонли тарихи! Бу инсоннинг фарзандлари эканлигимиздан хурсандмиз. Мазкур мусобақаларни ташкил этишимиздан асосий мақсад ҳам, бобомга ўхшаган футболчиларни кашф қилиш", - дейди Муродилла Азизхўжаев.


 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика