UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 09:17Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  0 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  1 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  16 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4

Иван Соловьёв: "Пешқадамлик бизга босим ўтказмайди" Янгиликлар

Иван Соловьёв: "Пешқадамлик бизга босим ўтказмайди"

“Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) “Насаф” ярим ҳимоячиси Иван Соловьёв championat.asia сайти мухбири Николай Егоричевга фикр билдирди.

- Учрашув ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳаммаси мураббий айтганидек чиқдими?
- Агар жамоа ғалаба қозонган бўлса, демак, ҳаммаси жойида бўлди, ўйин режаси бажарилди. Энг аввало “Пахтакор”нинг энг катта хавф туғдириши мумкин бўлган футболчилари ёпилди. Уларга ҳеч нарса қилишга имкон бермадик. Шундай боис мана шу натижага эришдик.

- Ушбу ғалаба эвазига “Насаф” турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. Пешқадамлик қандайдир тарзда жамоанинг руҳий ҳолатига таъсир қиладими?
- Йўқ, пешқадамлик бизга босим ўтказмайди. Мураббий бунга йўл қўймайди. Бизда яхши жамоа, яхши таркиб бор. Агар кимдир бўшашиб кетса, унда ҳамма хотиржамлик билан дакки бериши мумкин. Шу сабаб биз ҳеч қандай босимни ҳис қилмаймиз. Худо ҳоҳласа, мавсумни биринчи ўринда тугатамиз.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика