UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  21 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Иван Соловьёв Ўзбекистонга қандай келгани, маҳаллий такси ҳайдовчилари, Наманган ҳокими, Канчельскис, қўй сўйиш, "Насаф"га ўтиши ва Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш ҳақида Янгиликлар

Иван Соловьёв Ўзбекистонга қандай келгани, маҳаллий такси ҳайдовчилари, Наманган ҳокими, Канчельскис, қўй сўйиш, "Насаф"га ўтиши ва Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш ҳақида

"Насаф" ўйинчиси Иван Соловьёв Россиянинг sports.ru нашрига катта интервью берди.

— Ўзбекистонга қандай қилиб бориб қолганингни айтиб бер.


— "Сочи"да ўйнадим. Таътил пайтида ҳозирда "Навбаҳор"да ўйнаётган Игорь Голбан ҳаваскорлар мусобақасида ўйнашни, шундан сўнг Ўзбекистонга кетишни таклиф қилди. Қанча тўлашларига қизиқишни бошладим — яхши пул тўлашарди. Шундан сўнг айтдим: "Қани, ҳаракат қилиб кўрамиз".


Шарқ — нозик масала. Клубга келдим, йиғинлардан ўтдим, директор айтди: "Сен бизга керак эмассан". Аммо, Канчельскис мен тарафда эди. Ярим йиллик шартнома таклиф қилишди, кейинчалик барибир бир йиллик битим туздим. Наманганда уч йил қолдим. Ҳозирда Қаршидаман. Худо хоҳласа, чемпион бўламиз.



— "Сочи" Премьер-лигага чиқмоқда, сен эса жамоадан кетяпсан. "Сочи" мураббийи Александр Точилин сенга нима деди?


— Мени сотишни хоҳлаётганлари, бериб юборишлари [ижарага] ҳақида миш-мишлар бўлаётганди. Шу сабаб ҳам кетишга рози бўлдим. Точилин олдига келдимда, Ўзбекистон варианти ҳақида ва у ерда кўпроқ пул топишимни ва бу ерда мени сотишни хоҳлаётганларини айтдим. У бизда тугалланмаган иш борлигини айтди — юқори дивизионга чиқиш.


Менда "Нижний" варианти ҳам бор эди. Ўзбекистондан кўра, [Дмитрий] Черишевнинг олдига борганим яхшироқ эди. "Сочи" раҳбарларидан бири келди: "Менинг агентим шартнома имзоласанг — биз сени "Нижний"га текинга қўйиб юборамиз. Маошдан 15 ёки 20 фоизини унга бериш керак эди. Менга шундан бошлангани ёқмади. Ўзбекистонга борганим яхши деган қарорга келдим.


— Россия чемпионатига қайта олмаслигинг мумкинлигини тушунганмидинг?


— Ортга қайтиш қийин бўлишини тушунгандим. Аммо, ўзимни легионердек ҳис қилгим келди. Бизда легионерларга ақлбовар қилмас маош берилади, деярли ### ини артишади — барчасини улар учун қилишади. Шуни ҳис қилиш учун йўл олдим. Легионер ҳамма жойда легионер: ҳамма жойда биздагидек. Агар сен яхши ўйнаб кета олсанг — халқ сени яхши кўради. Шунинг ўзи кетишга арзийди.


— 3,5 йил давомида Россияга қайтиш варианти бўлдими?


— МФЛда бўлган пайти, "Крилья"дан вариант бўлганди. Аммо, мен бормадим, сабаби "мана шунча маош, қанчасинидир бизга берасан" дейишди. Агент у ерда "бандитча" ишлар бор эканлигини ва яхшиси алоқа қилмасликни айтди.


Бу билан шуғулланишни хоҳламаслигимни айтдим. Агар ҳеч кимга пул тўлаш керак бўлмаса — яхши. Менда 2 миллион маош бўлади, 1 миллионни бериш... бу менга нега керак? Клубни банкрот қилиш учун — бу хунук ва хато нарса.



— Агар "Крилья"га борсанг ва маошингни ярмини берсанг, санда барибир "Навбаҳор"дагидан кўпроқ маош бўлармиди?


— Ҳа.


— Сени Ўзбекистондаги илк кунлар, ҳафталар ёки ойларда нима кўпроқ ҳайратда қолдирди?


— Такси ҳайдовчилари гапиришдан тўхташмайди — ҳар бир машина фохиша каби сигнал беради. Бу мени жуда ҳам ҳайратда қолдирган. Уч ой юрдим ва ҳар доим урушдим. Мен кетавераман — у сигнал чалади. ####### [жонга тегди], сен нега синал беряпсан? Мен сени тўхтатмаяпман. Кейин кўникиб кетдим.


— Сен жамоага келдинг. Канчельскисни уч ой ўтиб олиб ташлашди. Нима бўлганди?


— "Бухоро"га қарши ўйин олдидан ҳоким барчани йиғди: "Канчельскис — истеъфо". Биз шундай қараб ўтирибмизки — нега истеъфо? Ҳаммаси барбод бўлди. Худди, оиладан отамизни олиб кетишгандек бўлди. У стадионда эди. Ўйин олдидан кайфиятимиз яхши эмаслигини кўрсатмаслигимиз учун биз билан мулоқот қилди. Хотиржамлик билан 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик.


Уни қайтаришганда, биз умуман "ўлик" эдик. Мавсум якунланди, йиғинларга бордик. Карантинга қадар 3-ўринда эдик, 4 ой маош тўлашмади. "Нонушталар" билан овқатлантиришди. У эса доим йигитлар тарафида эди. Раҳбарлардан қўрқмасди. Доим юзга ҳақиқатни айтарди. Раҳбариятга эса бу ёқади, тагини "қазишга" тушишди. Охири қазиб ҳам бўлишди.



— Ўзбекистондаги бошқарув услуби қандай?


— Хоким ҳудди президент каби: нимани хоҳласа, сенга гапиради ва нимани хоҳласа, сен билан қилади. Бизда Миллер Аршавинга "сени захирага ўтказиш керак" дея олмайдику. Бу ерда умуман бошқача муносабатда бўлишади.


— "Навбаҳор" раҳбариятидан энг қаттиқ танқид қандай бўлганди?


— Бошқа ҳоким бўлганида, ҳар бир ўйиндан сўнг танқид бўлар эди. Агар ютқазсанг — тамом. Дуранг ўйнасанг ҳам, биринчи таймдан сўнг кириб "қани, югуринг" дейишлари мумкин эди.


Энг қаттиғи — "Андижон"га 0:1 ҳисобида ютқазганимизда бўлган. Ҳоким кирди: барчангизни ########. Канчельскисга айтди: "Сен умуман "физрук"сан, бор институтда болаларни шуғуллантир". Шундан сўнг ҳоким Фарғонага кетди.


— У маст эдими?


— Йўқ. Шунчаки футболни жуда ҳам яхши кўради. Унда ўша пайт шундай ҳиссиётлар бўлганди. Футболдан ташқари умуман бундай қилмаган. Шунчаки ғазабдан. Бундан ташқари, бу дерби эди.



— "Навбаҳор"да маошинг "Зенит"дагига яқин бўлганини айтдинг. У ерда шунчалик яхши тўлашадими?


— Агар яхши ўйнасанг ва ўзингни кўрсатсанг, яхши тўлашлари мумкин. Агар яхши кўришса, шундай рақамларга етиш мумкин.


"Навбаҳор"да чемпионлик учун уй ёк машина ваъда беришганди. Ўша йилларда бу 20-25 минг доллар эди. Ҳозир билмайман: бюджет бироз кўпроқ, маошлар бошқача. 40 минг доллар турадиган уй ёки машина таклиф этишмоқда деб ўйлайман.


— Сафар ўйинларига қандай борасизлар?


— Сафар ўйинларининг ҳеч бири узоқ эмас. Намангандан Тошкентгача 4 соат йўл, ундан кейин бошқа транспорт. Қаршидан Afrosiyob'га ўтирасиз — 3,5 соатда Тошкентдасиз.


— Нега автобусда эмас, таксида?


— Тоғли йўл, автобусларни қўйишмайди. Уларнинг ағдарилиб кетган пайтлари бўлган. "Бухоро" қулашига сал қолган. Тормоз ишламай қолган, ҳайдовчи автобусни жарга қулашининг олдини олган ва бутун жамоани сақлаб қолган.


— Ҳакамлик сифатлими?


— Ҳакамлик ҳамма ерда оғриқли мавзу: Ўзбекистонда ҳам, Россияда ҳам. Ҳакамлар бу еда яхши. Ҳозир олдингидан яхшироқ. ВАР бўлмаганда, ўзгача ишлар қилишарди.



— Сизнинг иштирокингиздаги ўйиндаги энг даҳшатли "қотиллик"ни эсланг.


— "Пахтакор" билан Наманганда ўйнагандик. 95-дақиқада ҳисоб 1:1 бўлиб турганда, баҳсли ҳолат рўй берди. Ҳакам ВАРни кўришга кетди. Унга айтдим: "Қўйма [пенальти]. Қўйсанг стадион ўзгаради" — "А, ҳаммаси жойида". Шундан кейин пенальти қўйди. Гол уришди ва финал ҳуштаги. Трибунадан майдонга шишалар, олов ёндиргичлар, телефонлар, қувватлагичлар, носвойлар улоқтирилди. Шундан сўнг уч соат кета олмади. Одамлар стадион бўйлаб туриб олишди ва ҳеч кимни ўтказишмади.


— Илгари тез-тез Ўзбекистонда майдонда қўй сўйилгани ҳақида ҳикоялар бўларди. Сен буни пайқадингми?


— Албатта, Наманганда деярли ҳар бир ўйинда қўй сўйишарди. Нега буни легионерлар кўриши керак? Бизда бошқача этиқодку. Бу уларнинг одатлари эканлигини тушунаман. Лекин, нега буни ҳар бир ўйиндан сўнг қилиш керак. "Ҳайвонга озор берманг, бундай қилиш мумкин эмас" деб айтгандим.


Агар мавсум бошида ва охирида бўлса, бу яхши, аммо ҳар бир ўйиндан сўнг қилинса... Бу нима беришини ҳеч қачон тушунмаганман. Ҳар бир мавсум олдидан қўй сўйиш уларнинг одати деб айтишарди.


— Бу қандай содир бўлади? Бутун жамоа йиғилади, битта инсон келади ва юракка пичоқ била урадими?


— Бутун жамоа, ходимлар келади. Қўй боғланган, дарвоза атрофидаги майдон чиизиғида тешик қазилади. Қўчқорнинг боши қўйилиб, кесилади ва қон тушади. Кейин махсус одам келиб ибодат қилади. Шундан сўнг қўйни кесишади, палов тайёрлашади, кейинчалик уни камбағаллар ва болалар уйига тарқатишади.


— Нега қишда "Навбаҳор"дан "Насаф"га ўтдинг?


— Ҳар йили "барчаси топ бўлади" дейишади, уч йилдан бери битта гап. Нимадир ўзгаришига ишонмай қолдим. "Насаф" варианти пайдо бўлганди, бирдан "ҳа" дедим, сабаби бу [Ўзбекистондаги] тўпни назорат қиладиган ва комбинацион футбол ўйнашга уринадиган ягона жамоа.



— "Насаф" мамлакат Кубогини ютди ва Чемпионлар Лигасига чиқди. Апрелда Саудия Арабистонида гуруҳ босқичи бўлиб ўтди. Нега Осиё "уй-сафар" тизимига қайтмади?


— Барчаси коронавирус туфайли.


— Меҳмонхона — майдон — ўйин — меҳмонхона?


— Шундай яшадик. Байрам [Рамазон] сабаб дўконлар кундузи ёпиқ эди, фақат кечқурун ишларди. Магазинга чиқардик ва ундан қайтиб меҳмонхонага. Шундай қилиб 26 кун.


— Қандай қилиб бундай шароитларда ақлдан озмаслик мумкин?


— Телефон, хотиним, компьютер — хоҳлаган нарсанг. Бутун кун кроватда ётиш қийин. Меҳмонхона унчалик ҳам яхши эмасди. Машғулот залида иккита тренажор бор эди. Бассейн йўқ. Қилишга иш йўқ. Яшаб қолдик.


— Европа Чемпионлар лигаси ва ОЧЛ фарқи?


— Европада барчаси тезроқ. Осиёда ўйнашга беришади: бемалол тўпни қабул қилиб оласан, бошни кўтарасан ва пас берасан. Европада бундай қила олмайсан: бошингни кўтаргунингча, тўпни аллақачон сиздан олиб кетишган бўлади.



— Рақиблардан бири ноябрга қадар Хави бошқарган "Ал Садд" эди. Ундан нима қолди?


— Улар ўтган мавсум чемпион бўлишди, аммо ўзгача нимадир кўрмадим. Илк ўйинда 1:1 ўйнадик. Уларда иккита четлатиш бўлганди, биз эса кўп вазиятлардан гол ура олмадик. Сўнгра, уларни 3:1 ҳисобида хотиржамлик билан таслим этдик.


— Уларнинг таркибида Санти Касорла ва Андре Айю каби юлдуз футболчилар бор эди. Улар ҳали ҳам олдингидекми ёки шунчаки пул ишлашмоқдамиз?


— Улар олдингидек эмас, аммо югуришади, алдашади. Айю — катта: у алдаганди ва урганди. Санти эса тўлишган. "Золотая Бочка" деган пиво борку — ҳудди шундай. "Вильярреал" ва "Арсенал"да бундай эмасди. У ерда эса — умуман.


— Мен бир неча марта такси ҳайдовчилар нос отганини кўрганман. Бу нарса у ерда одатийми?


— Бизда такси ҳайдовчилари чекишса, бу ерда нос отишади. Буни таъқиқлашмоқчи эканлигини эшитдик. Унда нос отадиганлар нима қиларкин, билмайман.


— Футболчилар ҳам отишадими?


— Албатта, отишади. Кимдир "снюс" (тутунсиз тамаки маҳсулоти), кимдир носвой. Бу Ўзбекистоннинг ажралиб турадиган жиҳатику. Бу ерда барча маҳаллий инсонлар отишади.


— Ўзинг ҳам таътиб кўрдингми?


— Россияда бўлган пайтим, таътиб кўргандим. Шундан сўнг "снюс" чиқди. Ҳозир энди носвой.


— Ўйинга ҳалақит бермайдими?


— Шунчаки отасан ва кейин туфлаб юборасан — тамом.



— Сен 3,5 йилдан бери Ўзбекистондасан. Қанча муддатдан сўнг паспорт олиш мумкин?


— 1,5 йилдан кейин. 5 йил ўтиши керак.


— Агар Ўзбекистон термасига таклиф қилишса, буни қабул қиласанми?


— Деярли 4 йилдан бери шу ердаман. Ҳудди иккинчи уйимдек, бу ерда жуда ҳам кўп дўстларим бор. Шу сабаб жон деб қабул қиламан ва терма жамоа учун ўйнайман.


— Ўзингни кўпроқ Ўзбекистонга яқин ҳис қиласанми ёки Россиягами?


— Россия — уйим. Онам, отам — ҳаммаси у ерда. Россия доим биринчи бўлади. Бу ерда шунчаки иш, футбол. Фуқароликни қабул қилиш ва мамлакат учун терма жамоа даражасида ўйнаш — агар Россия терма жамоасига кира олмасам, нега энди йўқ? Агар шундай имконият бўлса...



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика