UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  4 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  1 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  5 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3

Иван Нагаев йил охирига қадар сафдан чиқди Янгиликлар

Иван Нагаев йил охирига қадар сафдан чиқди

Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Иван Нагаев сафдан чиқди.

"Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида жароҳат олган Иван Нагаев инструментал текширувдан ўтказилди. Бу текширувлар натижасида бирламчи ташхис ўз тасдиғини топди. Яъни, ҳужумчига чап сон олд мушагининг чўзилиши (мушак ички толаларининг кичик йиртилиши билан) ташхиси қўйилди.

Бундан маълум бўляптики, Нагаев учун йил охиригача давом этадиган ўқув-машғулот йиғини ўз якунини топди.

Шунга қарамасдан мураббийлар футболчини йиғин гуруҳида олиб қолишга қарор қилишган. Зарур бўлган даволаш муолажалари айнан шу ернинг ўзида тиббий штаб назорати остида амалга оширилажаклиги маъқул кўрилди.

Бу авваламбор руҳан қувватлов, чунки йил охиригача Иван Нагаев сафга қайтадиган бўлса, БААдаги Осиё кубогида муҳим фигуралардан бирига айланиши мумкин. Иккинчидан эса, Нагаев қитъа чемпионатидан қолиб кетган тақдирда ҳам хотиржам даволаниб олиши учун яхшигина замин яратилган бўлади.

Ҳужумчимизга Яратгандан шифо тилаб қоламиз, - деб ёзилган ЎФАнинг телеграмдаги расмий каналида.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика