UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  1 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  4 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  11 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  10 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  18 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  16 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- Бугун ўйиннинг сўнгигача томонлар жанговарликни ушлаб туришди. Нафақат футболчи ва мураббийлар, балки, мухлислар ҳам ўзига ҳос босимни ҳис қилиб туришди. Ўз навбатида чиройли футбол ҳам бўлди. Биз натижа учун ҳам ўйнай олишимизни кўрсата олдик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, вазиятлар яратдик, гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса рақиблар босим уюштиришини билгандик. Жарима майдончамизда кўплаб тўп узатишлар бўлди, ҳавода тўп учун курашлар кўп амалга оширилди. Ўйин якунида гол уришга улгурмай қолдик. Бу мағлубиятсиз сериямиздаги муҳим очколардан бири ҳисобланади. "Нефтчи" ҳам кучли жамоа эканлигини, сўнгги сонияларгача ўз мақсади, балки, чемпионлик учун ҳам кураша олишини кўрсатмоқда. Мухлисларга ҳам офарин, улар жамоасига ёрдам бериб туришди. Яхши ўйин кўрсатгани учун икки жамоа футболчиларига раҳмат айтаман.

- Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳакам билан кўп тортишдингиз. Ҳакамлик ҳақида ҳулосангиз қандай?

- Албатта, майдонда доимо эмоциялар билан бўламиз. Баъзида барчасини ҳам обьектив тарзда кўрмаслигимиз мумкин. Тўғриси, футболчиларимнинг кўп сариқ карточка олаётганидан бироз хафа бўлдим. Сариқлар эса тўпланиб, бирор футболчининг навбатдаги ўйинда қатнашмаслигига сабаб бўлади. Ҳакамларнинг ўз қўмитаси бор. Улар ўйинни кўриб чиқадилар ва профессионал тарзда муҳокама қиладилар. Қонун бор, унга риоя қилиш керак. 

- Зенан Займович оддий ҳолатда сариқ олди. Умуман олганда у сўнгги пайтларда кўп гол ураётганди. Бугун эса бундай бўлмади.

- Футболчиларга майдонда концентрация керак. У сариқ карточкага лойиқмиди ёки йўқ, билмайман. Ўзингиз билганингиздек, ўйин жуда асабий ўтди. Бундай пайтда доим ҳам ҳиссиётларни жиловлаб бўлмайди. Буларнинг барчаси футболда бўлиб турадиган ҳолатлар. Натижадан бугун қониқдим. Аммо бошқача олиб қараганда, бугун футбол байрами бўлди. 

- Сиз мураббийлик қиладиган жамоалар асосан вақт чўзмасди. Бугун илк марта бундай ҳолатни кўрдик.

- Барчаси ҳам Сиз ўйлагандек эмас. Йигитларга вақт чўзишни, ётиб олишни кўрсатма бермаганман. Бугун мухлислар кўп эди, шу сабабли икки жамоа ҳам фақатгина олдинга ўйнашга ҳаракат қилди. Жуда кўп курашлар бўлди. Биз динамик футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, вақт чўзишни истамаймиз. Барибир якунда натижа асосий ўринда бўлади. Шу сабабли футболчиларнинг ўзи баъзида темпни туширишга ҳаракат қилади. Ўтган ўйинлар давомида ўзимиз учун керакли дарсларни оляпмиз.

- Савол яна вақт чўзиш ҳақида. Жамоанинг кўплаб футболчилари, асосан легионерлари вақт чўзишда кўп иштирок этишди. Бунга мухлисларнинг реакцияси ҳам жуда оғир кўриниш олди. Сиз вақт чўзилишини кўрсатма бермадим, деб айтдингиз. Кейинги ўйинларда ҳам бундай ҳолатлар бўлиб туриши мумкинми?

- Биз шунчаки майдонда ётиб олмадик. Ҳакам эса сариқ карточка берди. Ўшанда жароҳат етказилиши мумкин бўлган ҳолат юзага келганди. Мухлислар ҳеч қачон рақиб томоннинг фикрига қўшилмайди. Келинг, қўмитага борамиз ва ўша ерда нималар бўлганини бирга кўрамиз. Ҳозир ҳакамлик билан шуғулланишни истамайман. Бизда ҳам ҳакамлик билан муаммолар бўлиб туради. Бироқ бундай нарсалар матбуот анжуманида муҳокама қилинмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика