UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  52 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   21 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  2 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  0 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  2 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  1 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2

Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финалдан ўрин олган "Бухоро" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало "Бухоро" жамоасини Кубок финалига чиққани билан табриклайман. Улар биринчи бор финалда иштирок этишади ва омад тилайман. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, жуда қизиқ баҳс гувоҳи бўлдик. Иккита гол ўтказиб қийин вазиятга тушиб қолдик, кейин эса икки бор тўп киритиб мувозанатни тикладик.

Биз рақибнинг кучли томонларини билардик. "Бухоро" стандарт вазиятларда ва тўпни узоққа узатишларда яхши ўйин кўрсатади. Танаффусда керакли кўрсатмаларни бердик, футболчиларга қўлни туширмасликни айтдик. Майдонга чиққач ўз вазиятимизни кутдик, гол уришимизни билардик.

Экстра таймларда ҳам бор кучни бердик. "Бухоро" ҳам яхши ўйин кўрсатди, жарима майдонимиз ичида ва атрофида кўп марта босим ўтказди. Рақиб сафида ёш йигит узоқдан жуда чиройли гол урди. У тўпга зарба беришни усталик билан амалга оширди.

Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, бугун ҳамма борини бериб ҳаракат қилди. Характер кўрсата олдик. Сифатли ўйин намойиш этдик деб ўйлайман. Кубок баҳси ярим финалга хос тарзда кечди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Руҳий зарбани қабул қилиб олган бўлишимиз мумкин, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Жамоамиз кучли футболчилардан иборат.

- "Бухоро" биринчи бўлимда тезкор иккита гол урди. Бу сизнинг режаларингизга таъсир қилдими?

- Биз рақиб таклиф этадиган ҳар қандай ўйинга тайёр эдик. Албатта, осон бўлмаслигини билардик. Рақиб ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида тўп тепди. Бу ҳам устунлик берди. Биз ҳам ҳаракат қилдик, лекин рақиб имкон бермади. Тўғриси, пенальтилар серияси бўлишини кутдим, бироқ узоқдан йўлланган зарба голга айланди ва шу билан ҳаммаси тугади.

- Дориев тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда боряпти. Аммо бугун унинг омади келмади.

- Агар ассистлари билан қўшиб ҳисобласак, Дориев биринчи ўринда кетяпти. Биласизми, ҳар ўйинда бир хил ҳаракат қилишнинг имкони йўқ. Дориев яхши футболчи, лекин рақиблар ҳам унга қарши ўйнашади. Баъзи ҳолларда уни ёпиб қўйишади. Дориев гол урмагани учун ютқаздик деган фикрдан йироқман. Футболда ҳар қандай ҳолат учраб туради. Мен ҳамма футболчиларимга раҳмат айтаман. Бугун жамоамиз ёмон ҳаракат қилмади, фақат айтиб ўтганимдек узоқдан киритилган гол ўйинга нуқта қўйди. Афсусланиш керак эмас, чунки яхши ўйин кўрсатдик. Бугун бемалол ухласак бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
25 сен 23:01:57
Google User
Bugun 3 ta zo'r o'yin ko'rdik, rahmat! Har 3 ta o'yinni oxiri yondi
+1   
25 сен 23:08:01
Аваз Худойқулов
Шогирдларининг ўйинидан рози бўлган экан, демак бу Бухоронинг кучли жамоа бўлиб шаклланаётганидан далолат, Хомяков эффекти!
+1   
25 сен 23:06:43
Мирик с Бухары
"Сўғдиёна" 2-таймда жуда зўр ўйнади. Деярли 45 дақиқа давомида "Бухоро" ни деярли жарима майдончасига қамаб қўйди. Ҳисоб тенглашгани ҳам шундан далолат. Жиззахлик мухлислар, сизларда зўр мураббий ва яхши жамоа бор. Ҳеч ҳам хафа бўлиш керакмас, "Сўғдиёна" нинг ўйини кучли.
   
26 сен 04:34:31
Александр Гейнрих
Супер гол омад Бухоро
   
25 сен 22:50:48
Gol_Plus
Аут Иванжон !
-1   
25 сен 22:54:08
Санжар
Лекин стадион чими ит экан европадаям йук бунака чим ПФЛ стандартига жавоб беради)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика