UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  2 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" бош мураббийи Игор Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  4 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  2 08:56Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги йиғинини қачондан бошлаши маълум  0 08:30Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионатида тўп тепган легионерлардан иборат рамзий терма жамоадан ўрин олди  0 08:03Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин  15 07:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси "Брага"да?  4 02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  8 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  19 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  12 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  8 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  2

Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак"

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Шунақа қаршилик бўлишини кутгандик. Бугунги рақибимиз кучли жамоа эди. Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Йигитлар кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажаришди. Турли ёндашувларга асосланган футбол ўйнадик. Ҳужум, қарши ҳужум, стандарт вазиятлар, барча жиҳатлар бўйича ҳаракат қилдик. Ўйинга рақибдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда вазиятларимиз кўпроқ бўлганди. "Нефтчи" жамоаси яхши ҳимояланди, бизга имконият бермасликка ҳаракат қилишди. Катта ғалабага эришдик. Иккинчи давра учун тайёргарликка жиддий киришамиз.

- Захирадан футболчи майдонга туширганингизда унинг гол уришини ҳис қилганмидингиз?

- Футболни фақат бир футболчи ўйнамайди. Мураббийлар штаби футболчининг ўйинга тайёрлигига ишонган ҳолда майдонга туширади. Футболчи дисквалификация ёки жароҳатга дуч келиши мумкин. Бунда жамоада унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи бўлиши керак. Имкониятдан унумли фойдаланиш керак.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида режалар қандай?

- Трансферлар жамоадаги мувозатнинг бузилмаслиги учун амалга оширилади. Бизда ҳозир мувозанат бўйича барчаси жойида, натижаларимиз бор. Вазиятга қараб бизни қизиқтирган вариантларни кўриб чиқамиз.

- Петкович жароҳат сабаб бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди. Ҳозирда у аввалги даражасида ўйнай олмаяпти. Футболчининг ўйини иккинчи даврада очилиб кетишига ишонасизми?

- Мен барча футболчиларга ишонаман. Унга мослашиб кетиши учун вақт керак, яна жароҳат ҳам олди. Бизда барча бир-бирига ёрдам беради. Унинг маҳоратига ишонаман. Футболчи фақат гол билан жамоага ёрдам бермайди.

- "Нефтчи" билан Суперлигада дуч келганингизда мағлубият қайд этилганди. Бугун ғалаба қозондингиз. Жамоа ҳозирга келиб кучайди, Суперлига жадвалида пешқадамлар қаторида. Мавсум якунида чемпионлик мақсади борми?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. "Сўғдиёна" мухлисларига мавсум якунида соврин тақдим этиш учун курашаяпмиз, шунга интиламиз. Бизда катта вазифа шундай. Ҳар бир ғалабали ўйиндан сўнг кейинги ўйинда ҳам шу натижани қайд этиш учун ҳаракатни бошлаймиз. Бизда шароитлар ҳам етарлича.

- Санжар Рашидовни иккинчи даврада жамоада кўрамизми?

- Бизга жамоада мувозанат керак. Ҳар бир футболчини алоҳида қадрлаймиз, ёшлар бор, тажрибали футболчилар бор. Мувозанатни ушлашимиз керак. Кимнидир захирада қолдириш ниятимиз йўқ. Ёшларга кўпроқ имконият беришимиз керак.

- Кубокдаги навбатдаги рақиб "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ҳар бир жамоа билан ўйнаса бўлади. Бизда яхши таркиб йиқилган. Ким рақиб бўлишидан қатъий назар, ўз ўйинимизни ўйнаймиз. "Навбаҳор" кучли жамоа, лекин биз бу ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика