UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

Иван Бошкович: "Бизни ўртача натижалар қониқтирмайди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Бизни ўртача натижалар қониқтирмайди"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович иккинчи даврага тайёргарлик ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кечмокда ва биринчи даврадан қандай ҳулосалар чиқардингиз?

- Биз Жиззахда йиғин ўтказаяпмиз, бизга барча шароитларни яратиб беришди. Биринчи даврада яхши натижага эриша олмадик, лекин сифатли ўйин намойиш этдик.

- "Сўғдиёна" сиз истаган жамоа даражасига қачон етиб келади? Яъни сиз ҳохлаган тактика ва ўйин фалсафаси...

- Биз намойиш этаётган ўйин сифати, биз эришаётган натижага тўғри келмайди, лекин ишончим комил, биз тўғри йўналишда кетаяпмиз.

- Сиз "Сўғдиёна"ни қабул қилиб олганингиздан сўнг, жамоа ўйини яхши томонга ўзгарди, лекин "ОКМК", "Насаф" ва "Сурхон" жамоаларига қарши учрашувларда нима бўлди?

- Жамоа ўсишга эришди, лекин реализация томондан кўп муаммоларга учрадик. Сўнги учрашувларда эса, етакчи ўйинчиларимиз таркибда йўқлиги асосий ҳалақит берди.

- Янги легионерлар жамоанинг таркибини кучайтириш учун олиб келиндими ёки жамоа рақобат даражасини кўтариш учунми? Люпче Дориев ва Радуловичларни ўзингиз жамоага таклиф этдингизми ёхуд сизга у футболчиларни таклиф этишдими?

- Бир таркибни ҳам, рақобатни ҳам кучайтирдик. Дориевни менга маслаҳат сифатида таклиф этишган эди ва мен уни сўнги 6 ой давомида кузатиб бордим. Радулович менинг жамоамда ўйнаган ва мен унинг қандай футболчилигини биламан.

- "Сўғдиёна" бир нечта ёш футболчиларни "Бунёдкор"дан олган эди. Жиззахда ҳам ёш талантлар борми?

- Биз жамоани ҳақиқатдан ҳам кучайтира оладиган футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олганмиз. Ўзбекистонда талантлар кўп, Жиззах ҳам бундан истисно эмас. Ёш футболчилар ўзини намойиш этишни бошламоқда. Бундай ёш ва талантли футболчилар билан ишлаш жуда ёқимли.

- Иккинчи даврадан сўнг, турнир жадвалидаги қайси ўрин "Сўғдиёна" учун қониқарли бўлади?

- "Сўғдиёна" ҳар бир рақибга қарши ғалаба қозониш учун майдонга чиқади. Бизни ўртача натижалар қониқтирмайди. Бизнинг асосий вазифамиз, "Сўғдиёна"ни турнир жадвалининг юқори ўринларига қайтариш. Тўғри бу осон вазифа эмас, лекин мен ўз футболчиларимга ва улар кўрсатаётган ўйин сифатига ишонаман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика