UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  0 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  15 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9

Итальянларнинг АПЛдаги ақлбовар қилмас саргузаштлари Янгиликлар

Итальянларнинг АПЛдаги ақлбовар қилмас саргузаштлари

Хабарингиз бор, "Сассуоло" ҳужумчиси Жанлука Скамакка "Вест Хэм" ўйинчисига айланди.

"Болға урарлар" у учун 36 миллион евро беришди ва Скамакка АПЛдаги энг қиммат италияликлар ўнлигидан ўрин олди. Шу муносабат билан бугун ушбу рўйхатга кирган ва уларнинг Англиядаги муваффақияти ҳақида гаплашамиз.


Маттео Дармиан ("Торино"дан "МЮ"га — 18 миллион)

Дармиан "Торино"да дарҳол ўзини кўрсата олди ва А Серия рамзий терма жамоасига ҳам киритилди. Бу Италия грандлари эътиборидан четда қолмади, бироқ Маттео Англия томон йўл олди. У Денис Лоудан кейин "Торино"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган иккинчи футболчи бўлди. АПЛдаги 1-мавсумида етарлича кўп ўйнади (28та баҳсда майдонга тушди). 

Лекин ундан кутилган ўйинни намойиш этолмади. Вақт ўтгани сари у АПЛ доирасида камроқ майдонга туша бошлади ва фақатгина кубок баҳсларида унинг камтарона хизматидан фойдаланишарди. У "МЮ" формасида 92 баҳсда 1та гол урди ва 3та голли узатма қайд этди. Бироқ энг муҳими, ишончни оқламади. Натижада у яна Италияга қайтди ва қизиғи, яна бир бор вақтида А Сериянинг энг зўр латералларидан бири бўлганини барчага эслатиб қўйди.


Патрик Кутроне ("Милан"дан "Вульверхэмптон"га — 18 миллион евро)

"Милан" тарбияланувчиси катта футболга ажойиб кириб келган ва 19 ёшида "россонери"нинг асосий жамоаси ўйинчисига айланган. Бироқ омадли мавсумдан кейин ўртамиёнаси кутиб турганди. Бу эса "Вульверхэмптон"ни чўчитмади ва инглизлар "Милан" учун яхшигина пул тўлаб беришди. Афсуски, Патрик ҳеч қанақасига Англияда ўзини кўрсатолмади. У узоқ вақтгача янги мамлакатга ва АПЛга мослаша олмади. Қолаверса, кичик жароҳатлар ҳам унга яхшигина ҳалал берарди. Натижада, Кутроне асосан захирадан майдонга тушди ва барча турнирда атиги 3та гол урди. 

Ниманидир ўзгартириш кераклиги аниқ бўлди ва Патрик турли клублар бўйлаб "саёҳат қилишни" бошлади. У "Валенсия" ва "Фиорентина"да тўп тепди. Ўтган мавсумни эса "Эмполи"да ўтказди, у ерда ҳам қойил қолдирмади. Патрик ҳозир "Англия"га қайтган, аммо "Вульверхэмптон" уни қаерга ижарага бериш борасида бош қотирмоқда. Афсуски, АПЛга ўтиш у учун катта хато бўлган экан...


Альберто Аквилани ("Рома"дан "Ливерпуль"га — 20 миллион евро)

Аквилани Англияга эртароқ келиши мумкин эди. Ўсмирлик пайти "Челси" ва "Арсенал" унга қизиқиш билдирган, лекин Альберто "Рома"дан кетмаган ва аввалига ёшлар жамоасида, кейин асосий клубда ўзини кўрсатган. 2009 йил "Ливерпуль" уни Хаби Алонсога ўринбосар сифатида танлади, лекин ҳаммаси кутилганидек бўлмади. 

У "Ливерпуль"га жароҳат билан ўтди ва анча вақтгача даволанди. Бу Альбертога ҳамма томондан таъсир қилмаслиги деярли имконсиз эди. У барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 26 ўйинда иштирок этди, бироқ камдан-кам асосий таркибда майдонга тушди ва 2та гол уришга улгурди. Лекин Аквилани у ерда ўзини ноқулай ҳис қилаверди. Натижада "Ливерпуль" ярим ҳимоячини аввал "Ювентус"га, кейин эса "Милан"га ижарага берди. Альберто фаолиятини якунлаган ва айни дам "Фиорентина"да болаларни шуғуллантиради.


Эмерсон ("Рома"дан "Челси"га — 20 миллион евро)

"Палермо" "Сантос"нинг иқтидорли латералини сафига чақирди. Келаси мавсум эса "Рома"ни уни сотиб олди. Афсуски, у Римда жиддий жароҳат олди ва деярли бир йилни майдон ташқарисида ўтказиб юборди. Бироқ умуман олганда, "жалоросси"да яхши ўйин кўрсатди ва "Челси" эътиборига тушди. Тўғри, рақобатда Маркос Алонсодан устун келолмади, асосий вақтини захира ўриндиғида ўтказди ва майдонга жуда кам тушди.

Эмерсон "Челси"да атиги 1та гол урди, аммо Европа Лигаси финалида Жируга берган голли узатмаси эсда қоларли бўлган. Бу трансфер икки томон учун ҳам буткул омадсиз бўлган деб бўлмайди. Чунки Эмерсон қатор халқаро титулларни қўлга киритган ва бир неча бор клуб томонидан тақдирланган. Аммо ундан кўпроғини кутишган эди. Футболчи ўтган мавсумни "Лион"да ўтказди, ҳозир эса келгусида қандай йўл тутиш борасида бош қотирмоқда.


Давиде Заппакоста ("Торино"дан "Челси"га — 25 миллион евро)

Заппакоста Туринга келишидан аввал "Аталанта"да яхши ўйин кўрсатганди. "Буқалар" сафида А Сериянинг энг кучли латералларидан бири бўлди ва ўнг ён чизиқни тинимсиз "ёндирарди". "Челси" унга ўнг қанотни кучайтириш учун вариант сифатида қаради, бироқ Давиде Англияда чинакамига ўйнаб кетолмади. 

Сабаби унинг ҳимоядаги кўникмалари АПЛга тўғри келмади, у орқада кўп хатоларга йўл қўйди ва буни ҳужумдаги ҳаракатлари билан ёпиб кетолмади. Бир нечта гол урди, аммо 2-мавсумдан сўнг Давиде Италияга қайтиши кераклиги аён бўлди. Бир қатор ижаралардан кейин яна "Аталанта"га қайтди ва ҳозир Бергамода ўзини яхши ҳис қилмоқда.


Мойзе Кин ("Ювентус"дан "Эвертон"га — 28 миллион евро)

Мойзе Кин 15 ёшлигидаёқ у ҳақида гапира бошлашганди. Мутахассислар Италияда истеъдод борасида Марио Балотеллидан кам бўлмаган йигит улғаяётганини таъкидлашганди. Ўз ёши учун анча бақувват бўлган Кин 17 ёшида А Сериядаги 1-голини урди, ижара ҳуқуқлари асосида "Верона"да тўп тепишга улгурди ва "Ювентус"га қайтди. У 2018/19 йилги мавсумда 7та гол уриб, Криштианудан кўп нарса ўрганди. Ҳаммаси кўнгилдагидек кетаётгандек эди, бироқ кутилмаганда, бўлажак юлдузга айланиши кутилган Кин "Эвертон"га бориб қўшилди. Афсуски, Англия Кин учун жуда қийин синов бўлди.

 У Ливерпулда ўзини қулай ҳис қилолмагани ва бу майдонда ҳам ўз таъсирини кўрсатганини тан олганди. Мойзе бор йўғи 2тагина гол урди. Ниманидир ўзгартириш лозим эди. Уни ПСЖга ижара бериш ажойиб қарор бўлди, қандай гол уриш кераклиги Киннинг ҳам "ёдига тушди". Аммо форвард Парижда узоқ қолмади ва "Юве"га қайтиб, яна ротация ўйинчисига айланди. Эҳтимол, Кин яна олдинга қадам ташлаши учун яна бир трансфер керакдир...?!


Марио Балотелли ("Интер"дан "Манчестер Сити"га — 30 миллион евро)

Балотелли "Интер" ҳамда Италия термасининг умиди ҳисобланарди. Айниқса, Роберто Манчини "қора-кўклар"ни шуғуллантирган даврда, мураббий ёш форвардга қаттиқ ишонарди, у ҳам гол урарди. Моуриньо билан эса бундай муносабат ўрната олмади. "Интер" требл қайд этган йили Балотелли Англия томон йўл олди. 

Ўша пайтлар "шаҳарликлар"ни бошқарган Роберто Манчини жамоага Мариони олиб келишни сўраб туриб олди. У биринчи мавсум барча мусобақа бўйича 10та гол урди ва Англия Лига Кубогини қўлга киритишда ёрдам берди. Иккинчи йили эса 17та гол урди, натижада "Манчестер Сити" илк бор АПЛ ғолиби бўлди. Афсуски, келаси мавсум омадсиз бўлди: Балотелли турли жанжалларга аралашиб қолди ва кам гол урди (барча турнирда 3та гол). Балотелли бир муддат Италияда тўп тепиб, яна Англияга қайтди ва "Ливерпуль" тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бирига айланди. Марио ҳозир Туркиянинг "Адана Демирспор" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.


Жоржиньо ("Наполи"дан "Челси"га — 57 миллион евро)

Ярим ҳимоячи "Верона"да ўзини яхши кўрсата олди ва жамоанинг муҳим бўлагига айланди. Бироқ албатта, Жоржиньо уни тизимли футболчига айлантирган Маурицио Сарри бошчилигидаги "Наполи"да ўзини тўлиқ намоён этди. Узатмалар статистикаси бўйича Жоржиньо "Наполи"да энг яхшиси ва А Серияда энг яхшилардан бири бўлганди. 

Сарри "Челси" бош мураббийи бўлган вақтда ўша пайт "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турган Жоржиньони жамоасига олиб келиш учун бор кучи билан ҳаракат қилди. У "кўклар" сафида худди "Наполи"жаги каби ҳаракат қилди ва АПЛга тез мослашди. Ҳаттоки, Сарри кетганидан кейин ҳам Жоржиньо майдон марказининг муҳим футболчиси бўлиб қолди. Унинг фаол иштироки сабабли "кўклар" Европа Лигаси ва Чемпионлар Лигаси, ҳамда УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишди. УЕФА Жоржиньони 2021 йилнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этди. У учун сарфланган ҳар бир миллион ўзини оқлаган десак, адашмасак керак.

Ҳа, гувоҳи бўлганингиздек, АПЛ клублари катта сумма сарфлаб, харид қилган италиялик футболчиларнинг 8тадан 2тасигина ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган. Шундай экан, Скамакка А Сериядаги каби АПЛда ҳам дадил ва сифатли футбол кўрсатади деб умид қилиб қоламиз.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика