UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Боксчиларимизнинг "Президент кубоги"даги натижалари, қиличбозларимиз ЖЧда жанг қилишди ва бошқа хабарлар  0 00:57"Интер" футболчиси "Парма"га ўтди  0 00:33Вальверде Гризманнга таъриф берди  1 00:16"Ювентус" дарвозабони Португалияга учиб кетди  2 23:58Гвардиола - Санега: "У бахтли бўлмаса, кетиши мумкин"  4 23:43Ўзил нима учун сочини бўяганини айтди  9 23:28"Хаддерсфилд" янги либосини тақдим қилди, бу эса мухлисларга ёқмади  3 23:11Расман: Манчини "Рома"га ўтди  3 22:57Малком "Барселона"ни тарк этишни истамоқда  0 22:42"Тоттенхэм" уч нафар футболчиси билан хайрлашади  3 22:32Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этди  3 22:30"Навбаҳор" "Янгиер"ни мағлуб этди  5 22:29Германиялик футболчи майдоннинг ўзида вафот этди  3 22:18"Қўқон-1912" "Хўжанд" билан дуранг ўйнади  4 22:12Де Лигт туринликлар сафида тиббий кўрикдан ўтди  5

Италияда U-21 Европа чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз борми? Янгиликлар

Италияда U-21 Европа чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз борми?

Шу кунларда Италиянинг 6та шаҳрида 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида Европа чемпионати бўлиб ўтяпти.

Ушбу мусобақада 12та жамоа қатнашмоқда. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинган: 

"A" гуруҳи - Италия, Испания, Польша, Бельгия. 

"B" гуруҳи - Германия, Дания, Сербия, Австрия.

"C" гуруҳи - Англия, Франция, Руминия, Хорватия. 

Мусобақага 16 июнь куни старт берилди ва 30 июнга қадар давом этади. Мусобақа низомига кўра, ҳар бир гуруҳ пешқадами ҳамда битта энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиби кейинги босқичга йўл олади. Финал 30 июнь куни Удине шаҳридаги "Дачиа Арена" стадионида бўлиб ўтади. 

Ҳозирча қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтди: 

Польша - Бельгия 3:2 

Италия - Испания 3:1

Испания - Бельгия 2:1 

Италия - Польша 0:1 


Сербия - Австрия 0:2

Германия - Дания 3:1 


Руминия - Хорватия 4:1 

Англия - Франция 1:2 


Яхши биласиз, бу ёшдаги Европа чемпионати кўплаб иқтидор эгаларини кашф этиб беради. Шунга қарамай, ҳозир ҳам U-21 қитъа биринчилигида бир нечта номи чиққан футболчилар ҳаракат қилмоқда. 

Масалан, мезбон жамоа Италия таркибида шундай ўйинчилардан Жанлука Манчини ("Аталанта"), Алессандро Бастони ("Парма"), Лоренцо Пеллегрини ("Рома"), Федерико Кьеза ("Фиорентина"), Мойзе Кин ("Ювентус"), Николо Заниола ("Рома") кабилар бор. Федерико Кьеза аллақачон ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга улгурди. 

Испания ёшлар термаси таркибида Фабиан Руиз ("Наполи"), Дани Себальос ("Реал"), Микел Ойарзабал ("Реал Сосьедад"), Пабло Форналс ("Вест Хэм") каби футболчилар ҳаракат қилмоқда. 

Шунингдек, Сербия термаси сафида Никола Миленкович ("Фиорентина"), Саша Лукич ("Торино") ҳамда яқинда "Реал" билан шартнома имзолаган Лука Йович тўп тепяпти. Англия таркибидаги Доминик Соланкени ҳам мухлислар яхши билишса керак, у "Борнмут" ҳужумчиси ҳисобланади. Бундан ташқари 2013 йил Ўзбекистон ўсмирлар термасига қарши ўйнаган Ален Халилович Хорватия ёшлар термаси сардори сифатида ҳаракат қиляпти. 

U-21 Европа чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Германия ҳисобланади. Бу йилги қитъа биринчилигида кучли тўртликдан жой олган жамоалар келаси йил Токидо ўтказиладиган Олимпиада ўйинлари йўлланмасига эга чиқади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
20 июн 19:13:56
Narimon Raxmataliyev
Nima adminla meddison foden dembele auar. Tousart kanate van bissaka demari greylani tanimidimi deymanda
   
21 июн 11:01:36
Go_Uzbekistan
MAHALLANI XOTINLARI AYTISHAYOTGANDI
   
20 июн 23:16:15
PREMEAX
Polshaliklar ispanlar b.n durrang o‘ynay olarmikan
   
20 июн 23:12:11
PREMEAX
Grupadan chiqqalar 2020 yilda yaponiyaga, Polshani imkoniyati yaxshi ekan menimcha.
   
20 июн 22:09:19
Lord
Италия таркибида яна Alex Meret Napoli asosiy darbozaboni, Cutrone (Milan), laram bor
   
20 июн 20:31:17
Iskandar Davronov
Savolni qara cho'ntagimga nima bor topchi deganimi bu??
   
20 июн 20:31:05
717
Маёрал, Солер Валехола бор Яна админла сила билмаган))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг