

"Римини" президенти Жоржио Грассининг таъкидлашича, немис посбони бу клубда ўзига бўлган ишончни тиклайди.
"Кариус "Римини" билан бир йиллик шартнома тузса, у ўзини хотиржам ҳис қилиши, кучига бўлган ишончни тиклаши ва орзуларига интилиши мумкин. Бироқ ҳаммаси осон бўлмайди. Кариус аввал клубимизнинг асосий дарвозабони Франческо Скотти билан рақобатда ғолиб чиқиши керак" - дейди Грасси.
Лорис Каруис "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалида 2та қўпол хатога йўл қўйди.


