

Ушбу турнирда Роберто Манчини шогирдари 9 гол уришга эришди. Гуруҳда италияликлар Туркия ва Швейцарияга 3тадан гол урган бўлса, бир марта Уэльс дарвозаси ишғол қилинганди. Шу орқали Италия 2000 йилги Еврода қайд этилган гол уриш борасидаги рекордини янгилади. Ўшанда терма финалгача борган ва унда Францияга қўшимча бўлимларда мағлуб бўлганди.
Чорак финалда Италия термасига Португалия ёки Бельгия рақиб бўлади.



