

Мукофот "Удинезе" бош мураббийи Андреа Соттилга насиб этди.

Сентябрь ойида мураббий шогирдлари учта ўйинда ҳам ғалаба қозонишди: "Рома" (4:0), "Сассуоло" (3:1) ва "Интер" (3:1).
Жамоа ҳозирда А Серия турнир жадвалида пешқадам "Аталанта" ва "Наполи"дан бир очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.
"Удинезе"нинг навбатдаги ўйини 3 октябрь куни "Верона"га қарши кечади.



