Италия А Сериясида 19 йилдан бери кузатилмаган ҳолат рўй берди
Tolibjon Qosimov
9 окт 2017, 20:31
Италия А Сериясининг дастлабки 7 турида ҳеч бир клубда бош мураббий истеъфога чиқарилмади.
Бундай ҳолат 1998/1999 йилги мавсумдан бери илк бор рўй берди.
Ўтган мавсум биринчи истеъфо дастлабки турдаёқ кузатилган эди. Ўшанда кейинчалик Б Серияга равона бўлган "Палермо" Давиде Баллардинини хайдаб юборган эди.