Италия 10 та ўйинда 31:0 ҳисобини қайд этди

Aziz Tukhtamuradov
17 июн 2021, 08:58
Италия терма жамоаси кеча навбатдаги ғалабасига эришди.

Роберто Манчини жамоаси кетма-кет 10-ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди. 

Ушбу 10 та ўйинда терма жамоа 31:0 тўплар нисбатини қайд этмоқда. 

Кейинги турда италияликлар Уэльсга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин 20 июнь куни ўтказилади. 

Маълумот учун, Италия терма жамоаси муддатидан олдин плей-офф босқичи йўлланмасини ҳал қилиб бўлди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›