UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  3 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  15 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  10 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари Янгиликлар

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари

ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашувини Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев стадиондан бевосита кузатиб борди.

Душанбеликлар сафида Тожикистон терма жамоасининг ўзагини ташкил қилувчи футболчиларнинг сони кўплигини инобатга олганда мазкур ҳолатини табиий қабул қилишимиз мумкин. Хўш, Усмон Тошевнинг ўйин борасидаги фикрлари қандай? Бу борада мутахассисга юзландик. 

Зеро орамизда "Истиқлол"нинг ғалабасини тасодифга боғлаётганлар ҳам бор. Бу ҳақида мураббий шундай деди.

"Менинг фикримча, бу тасодиф эмас. "Истиқлол" жамоасини яхши биламан. Боиси терма жамоанинг 9-10 нафар аъзоси шу клуб футболчилари ҳисобланади. Ижрочиларининг имкониятларидан хабарим бор. Яхши биласиз, бугунги кунга келиб барча мамлакатларда футбол ўсмоқда. Шу қатори Тожикистонда ҳам. Фақат тактик ва техник жиҳатдан кўпроқ ишланса ижобий натижага эришиш мумкин. Тожикистонда иқтидорли футболчилар кўп. Паст баҳо бериш нотўғри бўлади, деб ўйлайман. Юқорида таъкидлаганимдек футболни қандай ўйнаш кераклигини барча билиб олган. Осон мағлуб бўладиган жамоа қолмаган. Эътибор беринг барча бир-бири билан охиригача курашяпти. Бизда футбол яхши, уларда ёмон деган билан иш битмайди. Ишлаш ва меҳнат қилиш керак, холос. Кўпроқ изланиш, таҳлил қилиш ва китоб ўқиш лозим. Футболда бир жамоа ғалаба қозонади, иккинчиси мағлуб бўлади. Кеча икки жамоа ҳам эҳтиёткорликка урғу қаратди. Натижа учун тўп тепди. 15 кунда 6та ўйин ўтказиш осон бўлмайди. Ҳамма жамоа кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилади. Тожикистонда фаолият олиб боряпман, Ўзбекистонда туғилиб ўсганман. Шунинг учун икки жамоага ҳам омад тилаб қоламан".

АГМК жамоасининг рақиби биринчи бўлим охирида ҳисобни очганидан сўнг, иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнаган ҳолда қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилди. Қайсидир маънода Виталий Левченко тўғри тактика танлай олди. Усмон Тошев шу ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

"Бу унинг фикри ва танлаган услуби. Левченко қандай кўрсатма берганини билмайман. Четдан кузатган инсон сифатида айтишим мумкинки, "Истиқлол" жамоавий яхши ҳимояланди. Ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Қарши ҳужумлардан самара чиқаришга интилди. 

Ўтган йили ОЧЛ ўтиш ўйинида "Локомотив"ни Тошкентда мағлуб этган душанбеликлар бу мавсум АГМКдан устун келди. Бу нима билан боғлиқ?

"Мазкур ҳолатни ҳеч қандай боғлиқлик ва ҳайратланарли жойи йўқ. "Истиқлол" "Локомотив"ни мағлуб этган учрашувни ҳам стадиондан кузатгандим. Унда бошқача ўйнашганди. Кечаги баҳс билан солиштирганда ўйин суратида фарқ бор. Битта баҳс бўлгани учун масъулият юқори бўлган. Айтганимдек Тожикистонда футбол ўсмоқда",- дея сўзларини якунлади Усмон Тошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика