UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00ОФК Кубоги-2021. "Хўжанд" - "Насаф" 0:3  0 05:55ОФК Кубоги-2021. "Олой" - "Олтин Аср" 4:5  0 03:34ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Алиқуловни ўнг қанотга қўйганимиз ўзини тўлиқ оқлади"  16 00:57Оливье Жиру "Челси"да қолишни истамоқда  1 00:40Кевин де Брюйне машғулотларга қайтди  1 00:22Сульшер: "Санчес ва Лукаку - топ-футболчилар аммо..."  2 23:51Испания матбуоти Куман истеъфога чиқишга яқин турганини маълум қилди  10 23:32Дракслер ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 23:18Трент Евро-2020да қатнашмаслиги мумкин  12 22:54ОФК Кубоги. "Насаф" "Хўжанд" устидан йирик ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлаб олди  330 22:35Манчини Италия термаси билан шартномани узайтирди  0 22:15Кроос коронавирусга чалинди  3 21:51Сурат биздан, изоҳ сиздан!  13 21:26"Кальяри" билан ўйинда 3 очко ололмаган "Милан" ҳақида 3 та факт  4 21:00"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги"  1

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари Янгиликлар

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари

ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашувини Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев стадиондан бевосита кузатиб борди.

Душанбеликлар сафида Тожикистон терма жамоасининг ўзагини ташкил қилувчи футболчиларнинг сони кўплигини инобатга олганда мазкур ҳолатини табиий қабул қилишимиз мумкин. Хўш, Усмон Тошевнинг ўйин борасидаги фикрлари қандай? Бу борада мутахассисга юзландик. 

Зеро орамизда "Истиқлол"нинг ғалабасини тасодифга боғлаётганлар ҳам бор. Бу ҳақида мураббий шундай деди.

"Менинг фикримча, бу тасодиф эмас. "Истиқлол" жамоасини яхши биламан. Боиси терма жамоанинг 9-10 нафар аъзоси шу клуб футболчилари ҳисобланади. Ижрочиларининг имкониятларидан хабарим бор. Яхши биласиз, бугунги кунга келиб барча мамлакатларда футбол ўсмоқда. Шу қатори Тожикистонда ҳам. Фақат тактик ва техник жиҳатдан кўпроқ ишланса ижобий натижага эришиш мумкин. Тожикистонда иқтидорли футболчилар кўп. Паст баҳо бериш нотўғри бўлади, деб ўйлайман. Юқорида таъкидлаганимдек футболни қандай ўйнаш кераклигини барча билиб олган. Осон мағлуб бўладиган жамоа қолмаган. Эътибор беринг барча бир-бири билан охиригача курашяпти. Бизда футбол яхши, уларда ёмон деган билан иш битмайди. Ишлаш ва меҳнат қилиш керак, холос. Кўпроқ изланиш, таҳлил қилиш ва китоб ўқиш лозим. Футболда бир жамоа ғалаба қозонади, иккинчиси мағлуб бўлади. Кеча икки жамоа ҳам эҳтиёткорликка урғу қаратди. Натижа учун тўп тепди. 15 кунда 6та ўйин ўтказиш осон бўлмайди. Ҳамма жамоа кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилади. Тожикистонда фаолият олиб боряпман, Ўзбекистонда туғилиб ўсганман. Шунинг учун икки жамоага ҳам омад тилаб қоламан".

АГМК жамоасининг рақиби биринчи бўлим охирида ҳисобни очганидан сўнг, иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнаган ҳолда қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилди. Қайсидир маънода Виталий Левченко тўғри тактика танлай олди. Усмон Тошев шу ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

"Бу унинг фикри ва танлаган услуби. Левченко қандай кўрсатма берганини билмайман. Четдан кузатган инсон сифатида айтишим мумкинки, "Истиқлол" жамоавий яхши ҳимояланди. Ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Қарши ҳужумлардан самара чиқаришга интилди. 

Ўтган йили ОЧЛ ўтиш ўйинида "Локомотив"ни Тошкентда мағлуб этган душанбеликлар бу мавсум АГМКдан устун келди. Бу нима билан боғлиқ?

"Мазкур ҳолатни ҳеч қандай боғлиқлик ва ҳайратланарли жойи йўқ. "Истиқлол" "Локомотив"ни мағлуб этган учрашувни ҳам стадиондан кузатгандим. Унда бошқача ўйнашганди. Кечаги баҳс билан солиштирганда ўйин суратида фарқ бор. Битта баҳс бўлгани учун масъулият юқори бўлган. Айтганимдек Тожикистонда футбол ўсмоқда",- дея сўзларини якунлади Усмон Тошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+12   
19 апр 17:59:57
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
АГМК мутлоқ суний усулда яратилган клуб ҳисобланади. Завод оталиққа олган ва клубнинг ҳар қандай "мушкулоти"ни пул билан ҳал қилишга ўргатиб қўйган. АГМК қачон ўзи мустақил биоро совринга эришиб қўйган. Ҳаммаси олидиндан чизиб қўйилган схема асосида клуб ОЧЛда қатнашмоқда, ундан кейин бу клубни Пахтакор акционерларига ҳам тегишли жойи борлигини биламиз. Кимга керак бу даражада сунийликни? Ички биринчиликдаги қилаётган кўзбўямачиликларимиз ортидан яна халқаро майдонларда еб юраверамиз. Тожик клублари бугун бизни ютяптими, эртага Бангладеш, Мьянма, Лаос ва Мўғилистон клублари ҳам клубларимиздан очко олииб қўйишса ажабланмайман. Халқаро обрў тушиб боряпти борган сарии.
+8   
19 апр 17:47:32
Нoдир
Хак гап.Тожикистонда футбол усмокда, Узбекистонда эса улмокда.
+7   
19 апр 21:22:27
Ózga sayyoralik
Xalqaro turnirda raqiblar Qosimovni 1-ôtkazgan ôyinini kôrib olishsa bôldi, qolgan ôyinlarda Qosimovni jamoasidan qiyinchiliksiz ochko olishadi. Chunki Qosimovni ôyin uslubida rang-baranglik yôq, doim bir xil ôyin uslubidan foydalanadi.

Bitta misol keltiraman, Al-Garafaga qarshi pley-off ôyinida AGMK burchak tôplarida raqib darvoza ichiga tiqilib turish uslubini qôllab omad tufayli pala partishlikdan gol urib yutib kelishgandi. Ôsha ôyindan beri mana Al-Hilolga qarshi ôyinda ham, Istiqlolga qarshi ôyinda ham burchak tôplarini hammasida ôsha uslub takrorlanib yotipdi. Balki bundan keyingi ôyinlarda ham yana ôsha uslub davom ettirilsa kerak.

Xullas, Qosimovni ôyin uslubida rang-baranglik yôq! Qosimov kuchli murabbiy emas!
+7   
19 апр 18:12:05
Elyor Anvarov
Xalqaro maydonladagi natija uchun kimdur javobgar boladmi yo xaryili shunaqa sharmanda bop kelurish odat bopqolarmikan a.davlati pulini yebyotgan klubla ichida bita nasafga qoil qogani nol.bu yaramasla maydonga tushyotganda vatan ota ona bola chaqasiniyam o'ylamidgan pastkash oriyatsiz g'urursizlami diyman.doim shu ahvol manimcha futboli moliyalashi bundanam yomonro qilish kere rosdan birinchi raqamli sport turidan optashash keremikan
+6   
19 апр 17:52:22
Бахтиёр73Чортоқ
Хеч қандай тасодиф эмас. Тожиклар зўр ўйнади.
+5   
19 апр 18:32:28
Shohzod_95
Haqiqatdan ham o'zbek futboli o'lishda davom etyapti achchiq bulsada bu haqiqat! Bunga isbot tariqasida oldinlari MTJ YAPONYA, J.KOREA, AVSTIRALIYA, ERON Jamolari qatorida turardi hozirchi QIRG'IZISTON, AFG'ONISTON, TOJIKISTON. JAMOLARI biz bilan bemolol uynab yutib ketyapti. Tarkibimizga gap yuq lekin ularni yaxshi tayorgarlik kurish uchun(rasmiy o'yin oldidan) jiddiy tayorgarlik bulmayapti (yani uyindan 1-2 kun oldin kelishyapti tarkibga) bu esa jamoni bir biri bilan uyini chiqmasligiga olib kelyapti, kup futbolchilarimiz legioner har xil chempionatda tup surishadi. NIMA BULGANDA HAM MEN UZB MTJGA OMAD TILAB QOLAMAN VA BIZ ALBATTA JCH2022 GA CHIQAMIZ
+5   
19 апр 18:26:48
G'ayrat Xolmurodov
Кеча АГМК хакида фикрларингиз бошкача эдику энди ютказгандан кейин бошкача фикрлар айтилаяпди одам хам шунчалик икки юзламачи буладими кечаги уйин шунчаки тасодиф эди буни хал АГМК исботлайди гийбат килиш эркак кишига ярашмайди
+5   
19 апр 17:59:24
Tilla
ҳамма ерда футбол ўсвотти, футбол ўйнашни ҳамма билиб олди, аммо, лекин бироқ Ўзбекистонда футбол пастга қараб шўнғивотти, футболчилар футбол ўйнашни эсдан чиқариб юборвотти
+5   
19 апр 17:57:44
mundialgacha...
bir kami shu Usmonni termaga olib kelish qoluvdi, sal o'ylab yozinglar, yurtdoshlar
+5   
19 апр 17:55:43
diydor (R_M)
Tojikistonda futbol o'smoqda bizda esa cho'kmoqda
+4   
19 апр 21:21:45
Bu shunchaki o'yin
Usmon Toshev uzbek klublari bilan biror narsaga erishganini uzi? Gap uning millatida emas. Real baho beraylik. Uzbekiston Mtjni boshqaradigan hech bir Markaziy Osiyolik trener yuq hozir. Avvallari turkmanistonlik Berdiyev bulardi. Uyam yuq hozir. Bizni Mtjga yosh, g‘ayratli, taktik tomonlama yetuk xorijlik trener kerak. Tamom vassalom!
+4   
19 апр 19:34:47
Mansur Baltaev
Majestic фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узб МТЖга об келиш керак Усмон Тошевни
Ишлаган жойларида ҳеч нимани қойиллатган эмас
+3   
19 апр 18:05:05
Азамат Одилов
Рейтинглар бу шунчаки нисбий тушунча.ОФК жамоалар сонини оширганлиги учун кушниларимизга хам бу лигада иштирок этиш имконияти тугулди. АслидаТожик футболи бизнинг футболга якинлашиб колганига анча булган.Жамоаларимиз бошка-бошка лигаларда катнашган учун биз кушниларимизни даражаси кутарилганини сезмай колдик.Хозир Т/Жларимиз хам саралашда тугри келиб колишса термамиз каттик каршиликка учрайди.Ж/Ч-2014даги Тожикистондан хозиргиси анча кучли.Хозирги саралаш уйинларидан хам,куриниб турибди.Мисол учун утган йилги Истиклолдан бу йилгиси кучли эканлиги шундай хам,куриниб турибдику.
+2   
19 апр 22:36:33
Туйгун
Кечаги уйинни кимдир тасодифга ёйиши мумкин аммо улар Агмк мухлиси ёки Косимовни якинлари булиши мумкин аммо уларга маслахатим узларизни алдаманглар кеча уйинни куриб Истиклол Агмкада бир бош устун эаканлигига шубхам колмади Агмкга келсак бу жамоа Косимовни футболимиздаги обруйи учун чемпионатимизда юкори уринларда юрибди ва Агмк футболчилари хам осон галабага урганиб колганлар бу холат футболчилврни усишига катта тасир килади бунга асосан соккакаш ва лаганбардор хакамларимиз айибдорлар яна кайсидир каласи катта акилли айтиши мумкин Агмк Ал хилолдек кучли ракибдан очко олди деб аммо ундай эмас уша куни Саудия жамоаси футбол уйнигиси келмади агар ал хилол истаса агмкага 10 та гол солиб ташарди яни биринчи турда Агмкни кийнагиси келмади
+2   
19 апр 19:48:17
Farruh Akramov
Энди бир хафта АГМК маглубияти чайналади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика