UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  3 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  30 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари Янгиликлар

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари

ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашувини Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев стадиондан бевосита кузатиб борди.

Душанбеликлар сафида Тожикистон терма жамоасининг ўзагини ташкил қилувчи футболчиларнинг сони кўплигини инобатга олганда мазкур ҳолатини табиий қабул қилишимиз мумкин. Хўш, Усмон Тошевнинг ўйин борасидаги фикрлари қандай? Бу борада мутахассисга юзландик. 

Зеро орамизда "Истиқлол"нинг ғалабасини тасодифга боғлаётганлар ҳам бор. Бу ҳақида мураббий шундай деди.

"Менинг фикримча, бу тасодиф эмас. "Истиқлол" жамоасини яхши биламан. Боиси терма жамоанинг 9-10 нафар аъзоси шу клуб футболчилари ҳисобланади. Ижрочиларининг имкониятларидан хабарим бор. Яхши биласиз, бугунги кунга келиб барча мамлакатларда футбол ўсмоқда. Шу қатори Тожикистонда ҳам. Фақат тактик ва техник жиҳатдан кўпроқ ишланса ижобий натижага эришиш мумкин. Тожикистонда иқтидорли футболчилар кўп. Паст баҳо бериш нотўғри бўлади, деб ўйлайман. Юқорида таъкидлаганимдек футболни қандай ўйнаш кераклигини барча билиб олган. Осон мағлуб бўладиган жамоа қолмаган. Эътибор беринг барча бир-бири билан охиригача курашяпти. Бизда футбол яхши, уларда ёмон деган билан иш битмайди. Ишлаш ва меҳнат қилиш керак, холос. Кўпроқ изланиш, таҳлил қилиш ва китоб ўқиш лозим. Футболда бир жамоа ғалаба қозонади, иккинчиси мағлуб бўлади. Кеча икки жамоа ҳам эҳтиёткорликка урғу қаратди. Натижа учун тўп тепди. 15 кунда 6та ўйин ўтказиш осон бўлмайди. Ҳамма жамоа кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилади. Тожикистонда фаолият олиб боряпман, Ўзбекистонда туғилиб ўсганман. Шунинг учун икки жамоага ҳам омад тилаб қоламан".

АГМК жамоасининг рақиби биринчи бўлим охирида ҳисобни очганидан сўнг, иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнаган ҳолда қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилди. Қайсидир маънода Виталий Левченко тўғри тактика танлай олди. Усмон Тошев шу ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

"Бу унинг фикри ва танлаган услуби. Левченко қандай кўрсатма берганини билмайман. Четдан кузатган инсон сифатида айтишим мумкинки, "Истиқлол" жамоавий яхши ҳимояланди. Ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Қарши ҳужумлардан самара чиқаришга интилди. 

Ўтган йили ОЧЛ ўтиш ўйинида "Локомотив"ни Тошкентда мағлуб этган душанбеликлар бу мавсум АГМКдан устун келди. Бу нима билан боғлиқ?

"Мазкур ҳолатни ҳеч қандай боғлиқлик ва ҳайратланарли жойи йўқ. "Истиқлол" "Локомотив"ни мағлуб этган учрашувни ҳам стадиондан кузатгандим. Унда бошқача ўйнашганди. Кечаги баҳс билан солиштирганда ўйин суратида фарқ бор. Битта баҳс бўлгани учун масъулият юқори бўлган. Айтганимдек Тожикистонда футбол ўсмоқда",- дея сўзларини якунлади Усмон Тошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика