«Истиқлол»га янги бош мураббий келади...ми?

Narzulla Saydullayev
23 фев 2018, 13:40
Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасида яна бош мураббий ўзгарадими?

Олинган маълумотларга қараганда, бунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Усмон Асқаралиев деярли бир ҳафтадан буён жамоа билан бирга эмас.

Шу боис машғулотларга унинг ёрдамчиси Сергей Лебедов бошчилик қилмоқда. Бу йил яна Суперлигага чиқиш учун кураш олиб боришни мақсад қилаётган «Истиқлол» жамоаси шунга монанд таркибини кучайтиришга уринмоқда. Аммо Усмон Аҳмедович жамоа билан бирга эмас. Айтишларича 60 ёшли мутахассиснинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келган.

Унинг жамоага қачон қайтиши борасида аниқ маълумот ҳозирча йўқ.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›