UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  1 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15

“Истиқлол” жамоасини тарқалиб кетиши, Ҳакимовнинг гапларига қўшилмаслиги, футболчиларнинг кейинги тақдири ҳақида Баҳодир Шамшитдинов билан интервью Янгиликлар

“Истиқлол” жамоасини тарқалиб кетиши, Ҳакимовнинг гапларига қўшилмаслиги, футболчиларнинг кейинги тақдири ҳақида Баҳодир Шамшитдинов билан интервью

Яқинда ПРО-Лига иштирокчиси “Истиқлол” жамоаси чемпионатдаги иштирокини тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабарлар янгради.

Фарғоналиклар учун жорий  мавсум омадсиз кечаётганди. Шунинг учун клуб раҳбарияти клубнинг фаолиятини тўхтатиб қўя қолди. Хусусий клуб бўлганидан кейин хоҳлаган вақтда ҳар қандай вазият бўлишига қарамай шундай қилишга хақли. Айтиб ўтганимиздек, бу йил жамоанинг ишлари кўнгилдагидек кечмади. Ваҳоланки “Истиқлол”ни кўпчилик Суперлигага чиқишга асосий давогарлар қаторида кўрганди. Аммо чемпионат старти олдидан кутилмаганда мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Жамоани янги мавсумга тайёрлаган Анвар Бердиев ва Сергей Лебедев тандеми “Бухоро”дан тушган таклиф қабул қилиб, “Истиқлол” раҳбариятига узурини айтиб кетгач бошқарув постига бунгача ҳали бош мураббий сифатида умуман ишлаб кўрмаган Баҳодир Шамшитдинов ўтди. Аммо ушбу мутахассиснинг бош мураббий сифатидаги фаолияти қисқа вақтда якун топди. Аслида Шамшитдиновнинг бош мураббийликка ўтиши қандай юз берганди? Нима учун узоқ вақт ишлаш насиб этмади? “Истиқлол” жамоасини тарқалиб кетишига нима сабаб? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Баҳодир Алиевич билан суҳбатлашдик. 

- Баҳодир Алиевич, яхши биламизки бунгача сизни асосан дарвозабонлар мураббийи сифатида кўрганмиз. Лекин бу йил қисқа вақт “Истиқлол”да бош мураббий сифатида ишлаб кўрдингиз. Аммо бу узоқ вақт давом этгани йўқ. Ушбу жараённи қандай изоҳлайсиз?

- Хабарингиз бор, чемпионатга жамоани Анвар Бердиев билан Сергей Лебедев тайёрлаб келаётган эди. Мен эса жамоада дарвозабонлар билан ишлаш бирга, клубнинг хужжат ишларига ҳам кўмаклашиб келаётгандим. Кутилмаганда бош мураббийимизга “Бухоро”дан таклиф тушди ва ёрдамчиси билан бирга асосий таъқибчимиз бўлган жамоага ўтишга қарор қилишди. Бу пайтда “Истиқлол” раҳбарияти бўшаб қолган ўринга фарғоналик мураббийларнинг номзодларини кўриб чиқа бошлади. “Нефтчи”дан кетган Абдусамад Дўрмонов таклифни рад этиб, ишлай олмаслигини билдирди. Кейин жамоадаги йигитларнинг кўпчилиги менга бошқарувни қўлга олишимни маслаҳат бериб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини ва бир ёқадан бош чиқариб ишлашларини билдирди. Жамоамиз раҳбари ҳам менга бу борада ўйлаб кўришимни билдиргач, бир кун давомида ҳаммасини обдон ўйлаб кўрдим ва таклифни қабул қилдим. Чунки жамоани ичидан жуда яхши билардим. Қолаверса футболчилар билан ҳам муносабатларим яхши эди. Уларга учун ҳам четдан бегона мураббий келиб ишлаганидан кўра, менинг бош мураббий сифатида ишлашим қулай эди. Клуб раҳбаридан расмий таклиф бўлганидан кейин ростини айтганда жуда ҳаяжон босди. Чунки бунгача бош мураббий сифатида ишлаб кўрмагандим. Масъулиятли вазифа эканлигини ўйлаб босим ҳам шунга яраша бўлишини англаб тургандим.  

- Амалда бош мураббий сифатида ишлаган бўлсангизда, лекин ўйин қайдномасида бош мураббий сифатида Диёр Алижонов кўрсатилди. Буни қандай тушуниш мумкин?

- Менда бош мураббий сифатида ишлаш учун тегишли лицензия бўлмагани учун мураббий штабига Диёр Алижоновни қўшиш орқали ушбу муаммони бартараф этдик. Ушбу мураббий жисмоний тайёргарлик бўйича яхши мутахассис. “Нефтчи”да илгари бирга ишлагандик. Шунинг учун Диёрбекни таклиф этдим. Ўйин кунлари кўриниш берммасада, жамоа билан бирга бўлди ҳамиша.

- Бош мураббий сифатида дебют учрашувингиз мағлубият билан якунланди. Аламлиси бу охиргиси бўлди. Бундан ўзингиз ҳам кейинчалик афсусланган бўлсангиз керак?

- Очиғини айтганда, клуб раҳбарияти мени бош мураббийликка тайинлаб, Баҳром Ҳакимов билан ҳам параллел равишда музокарага киришган экан. Буни кейинчалик билиб, хафа бўлганим рост. Чунки “Хоразм” билан ўйиндан кейиноқ истеъфога чиқариб юборди. Худдики, мағлубиятни кутиб тургандек таассурот қолдирганди. Сафарда “Хоразм” билан аслида ёмон ўйин кўрсатмагандик. Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилиб қўйганди. Бизда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун вазиятлар бўлди. Хусусан Мўйдин Мамазулунов бирга-бир вазиятда аниқ харакат қилганида ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин эди. “Хоразм” яхши жамоа. Бежизга улар ҳозир турнир жадвалида юқори ўринларда юрмаяпти. Агарда раҳбарият менга имконият берганида вазият бу даражада хунук кўриниш олмасди деб ўйлайман.  

- “Истиқлол”да дарвозабон Фарруҳ Турдалиев билан рақобат қиладиган дарвозабон йўқлиги ҳам панд берди назаримда. Нима учун яна бир маҳоратли посбон олинмаганди?

- Буни ўзимиз хоҳлагандик. Илгари жамоамизда ўйнаб кетган Рустам Нортожиев билан музокара ўтказиб, ҳаммасини келишиб қўйгандик. Аммо иқтидорли посбон жамоа лагерига қўшилиш учун йўлга чиққан пайтида “Сурхон” мураббийлари жамоага кераклигини айтиб, Термизда олиб қолишди. Шундан кейин Нортожиев узурини айтиб, Суперлигада ўйнашга иштиёқи юқори эканлигини билдирди. Тошкентдаги йиғинимизда эса ўзим анча вақтдан бери кузатиб юрган Акобир Қаюмовни таклиф этдик. “Бунёдкор” тарбияланувчиси бўлган ушбу истеъдодли дарвозабон эса кутилмаганда чемпионат старти арафасида чурра касалига дучор бўлиб, операция столига ёткизилди. Бу пайтда бошқа дарвозабонни рўйхатдан ўтказа олмасдик.  

- Баҳром Ҳакимов ўйинлардан кейин матбуот анжуманида, “Истиқлол”га ҳеч қайси жамоага ўтмаган футболчилар жалб этилганига шама қилиб ўтди. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Ҳакимовнинг ушбу фикрларига қўшилмайман. Жамоада маҳоратли ўйинчилар билан бирга иқтидорли футболчилар йиғилганди. Улар ҳақида салбий фикр билдириш керак эмасди. 

- Ҳакимов жамоада иш бошлаганидан кейин сиз ҳам ёрдам бериб келаётгандингиз. Шундай экан янги мураббийга футболчилар борасида маслаҳат берган бўлсангиз керак?

- Йўқ, бош мураббийликдан озод этилганимдан кейин клуб раҳбари билан ўртамизга бироз совуқчилик тушди. Мен мураббийман. Ишим майдонда бўлиши кераклигини айтдим. Хужжат ишларига бутунлай ўтиб кетишим нотўғри бўларди ўзим учун. Шунинг учун раҳбариятга агарда мураббийлар штабидан ўрин олсам, жамоада қолишимни акс холда бутунлай кетишимни айтиб, ариза ёзиб қўйгандим. Футболчилар клубдан кетишимни истамагани учун ўйин кунлари бориб, четдан туриб бўлса ҳам ёрдам бериб келаётгандим. Лекин бош мураббий мен билан маслаҳатлашмади.  

- “Истиқлол”ни ПРО-Лигадаги иштирокини тўхтатишига менимча қайд этилган салбий натижалар бўлса керак.  

- Шунақа деса ҳам бўлади. Ўз майдонимизда ўйнаган бўлишимизга қарамай “Динамо”, “Нефтчи” ва “Оқ-Тепа”га имконият бой берилди. Табиийки бу омадсизлик клуб раҳбарини сира қониқтирмасди. Бундан ғазабланди шекилли, чемпионатда бошқа иштирок этмаслигини айтди. Менимча салбий натижалар туфайли шундай қарорга келинди. Молиявий томондан жиддий муаммолар йўқ эди. Чунки бақувват хомийга эга эдик. 

- Гарчи бошқарув постига тажрибали мутахассис олиб келинган бўлсада, жамоа бирорта ҳам очко жамғара олмади. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Бош мураббий кўпроқ бошқаларнинг фикрига қулоқ солиб қўйгани катта хато бўлди. Четдан туриб маслаҳат берадиганлар бор эди. Менимча шу нарса ҳам таъсир ўтказмасдан қолмади. Таркиб танлашда адашди. Бу мени шахсий фикрим.    

- Клуб тизимида узоқ вақтдан бери ишлаб келаётгандингиз. Раҳбариятга айтиб, жамоани сақлаб қолишни имкони йўқмиди?

- Афсуски шундай жамоа тарқалиб кетгани мени ҳам ранжитмасдан қолмади. Вазиятни ижобий томонга ўзгартиришни иложиси бор эди. Бироз вақт талаб этиларди. “Истиқлол”га 2018 йили келгандим. Бир биридан ажойиб мавсумларни ўткадик. Суперлигага чиқишга бирозгина омад етишмай келаётганди. Бу йил астойдил курашмоқчи бўлиб, яхши ниятлар билан тайёргарлик кўргандик. Жамоани тарқалиб кетиши чемпионатга ҳам салбий таъсир ўтказмасдан қолмади. “Динамо” ва “Оқ-Тепа” жамоаси маълум йўл босиб келиб, уч очко билан қайтганди. Энди очколар бекор қилинса, албатта уларга амал қилади. Молиявий томондан ортиқча сарф-харажат қилишди. Қолаверса кейинги тақвимга ҳам ўзгартириш киритилади. Хуллас катта минус бўлди. Фурсатдан фойдаланиб “Истиқлол” клуби хўжайинларига Мўмин ака Мухтор акаларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. 

- Яхши биламизки, илари “Истиқлол”нинг U-18 жамоаси бўлган. Эндиликда клуб бутунлай ёпилдими ёки ёшлар жамоалари фаолиятини давом эттирадими?

- Билишимча “Истиқлол” U-18 жамоаси яқинда старт оладиган мусобақада иштирок этади. Клуб раҳбарияти келаси йил асосий жамоани яна тиклаб, биринчи лига мусобақасида иштирок этишини ПФЛга билдирган. Лекин ташкилот бунга қандай жавоб бериши ҳозирча номаълум. Нима бўлганда ҳам  U-18 жамоасини сақлаб қолиши керак. У ердан иқтидорли футболчилар етишиб чиқади. Ёшларга U-18 Биринчилиги жуда ҳам керак. Тўғри сафар учрашувларига бориб келиш учун  ҳаражатлар бўлади. Лекин бунинг самараси ҳам бир кун бўлади албатта. 

- Футболчиларнинг кейинги тақдири қандай кечади энди?

- Тўғриси бу йил “Истиқлол”га ўзим таклиф қилган футболчилар олдида хижолат бўлиб қолдим. Бундай бўлишини кутмагандик. Биринчи давра тугамасидан жамоа тарқаб кетди. Ўйинчиларнинг ҳам оиласи бор. Жамоасиз қолиб кетиши жуда ёмон. Шуни ўйлаб яқинда ЎзПФЛга ёзма равишда мурожаат қилиб, футболчиларимиз учун трансфер ойнасини вақтинча очиб беришини сўрадик. Аммо ташкилот ҳозирча бунга рад жавобини бермоқда. 

- Ўзингизни келажакдаги режаларингиз нималардан иборат?

- Фарғона футбол академиясида таҳлилчи мураббий сифатида иш бошлаш арафасида турибман. Академия раҳбари Фарҳод Эргашев билан ўз вақтида бирга ўйнаганмиз. У киши мени яқинда ишга таклиф қилди. Хужжатларни топширдим ва эндиликда болалар футболида фаолиятимни давом эттираман. 

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика