Истамбулдаги ўйин туркларни Евро-2020 финал босқичига олиб чиқди

15 ноя 2019, 00:28
Евро-2020. Навбатдаги иштирокчи номига аниқлик киритилди.

Туркия терма жамоаси Европа чемпионати саралаш босқичида Исландия билан нурсиз дурангга имзо чекди. Истамбулда ўтказилган мазкур баҳс мезбонларнинг фойдасига ишлади ва турклар қитъа чемпионати финал босқичига йўлланмани нақд қилишди. Тўғри, олдинда Андоррага қарши яна бир баҳс кутиб турибди, аммо 20 очко тўплаган турклар 3-ўриндаги Исландиядан 4 очко илгаридалар.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia