
Текширув ишларида Памплона клубининг 2,5 млн евролик молиявий қоидабузарлиги ҳам аниқланган. Маълумотларга кўра, 900 минг евро агентлар ҳисобига ўтказилган, 1,44 млн евро португалия компаниясига ва 76 611 евро бир футболчига хизмат кўрсатган вакилга тўланганлиги ҳақида айтилмоқда. Аммо бу борада клуб ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмади.