Испанияда 88 нафар мухлисга 5 йил давомида стадионга кириш тақиқланди

Aslanov Jasurbek
5 дек 2014, 13:42
Испанияда 88 нафар ишқибоз 5 йил давомида стадионга кирмайди.

Бу мухлисларга умумий қилиб олганда 60 минг евро жарима солинди. Муштлашувда қатнашган мухлисларнинг барчаси жазоланди.

Эслатиб ўтамиз, Примеронинг 13-туридан ўрин олган "Атлетико" ва "Депортиво" учрашувидан сўнг мухлислар тўқнашуви юзага келди. Жанжалда 200 киши иштирок этди. Муштлашув натижасида кўплаб ишқибозлар жароҳат олган ва "Депортиво"нинг бир мухлиси вафот этган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›