
Маълумотларга кўра, испанларни бошқариш учун асосий номзод сўнгги иш жойи "Эспаньол" бўлган Кике Санчес Флорес. Мутахассис федерациянинг барча талабларига жавоб беради: У етарли тажрибага эга, терма жамоада керакли ўзгаришларни амалга оширишга қодир ва айни дамда клуб билан келишуви йўқ.
Номзодлар орасида қуйидаги мураббийлар ҳам бор: Луис Энрике, Рафаэль Бенитес, Унаи Эмери, Марселино Гарсия Тораль, Роберто Мартинес.
ЖЧ-2018 пайтида Испания терма жамоасини бошқарган Фернандо Йерро яқин вақт ичида ўз вазифасини тарк этади.