

Унинг ўрнини Испания терма жамоаси ва "Монако" клуби собиқ мураббийи Роберта Морено эгаллайди.
43 ёшли Морено "Рома", "Сельта", "Барселона" ва Испания терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.
У Луис Энрикедан кейин "қизил фурия" устози сифатида фаолият юритганди. Испания термаси мутахассис раҳбарлигида 9 учрашув ўтказган бўлиб, 7 марта ғалаба қозонган ва 2 марта дуранг ўйнаб, Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритган.
Луис Энрике терма жамоага қайтгач, Морено "Монако"га йўл олиб, у ердан қониқарсиз натижалар туфайли 2020 йилнинг 18 июлида ишдан кетганди.



