UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:49А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  14 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  9

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди Янгиликлар

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди

Испания футбол федерацияси (RFEF) мамлакат Суперкубогини чет элда ўтказадиган бўлди, аммо ЛаЛигадагилар Америкада ўйнамайди.

RFEF Испания Суперкубогига талаб камлигини ҳисобга олиб, масалани ўзгача ҳал қилди: Турнир Саудия Арабистонида ўтиши расман тасдиқланди.


- Ёзда Испанияда Қирол Кубоги соҳиби ҳамда лига чемпиони ўртасида ўтказиладиган анъанавий баҳс бўлмади ("Барселона" - "Эспаньол"), бунинг ўрнига Суперкубок январнинг биринчи ярмида, "Тўрт жамоа финали" форматида ўтади: Соврин эгалари сафига яна икки топ-клуб - "Реал" ва "Атлетико"ни қўшишди. Натижада ўтган мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этган 4 жамоа қатнашадиган бўлди.


- Энг муҳим жиҳат: Клублар ғолибни Саудия Арабистонида аниқлашади. AS маълумотларига кўра, федерация уч йиллик шартнома бўйича 120 млн. евро ишлаб олади. Ҳар йили иштирокчи клубларга 20 млн. евро бўлиб берилади, яна 20 "лимон" федерация ҳисобига тушади. Испанияликларда бошқа таклифлар ҳам бор эди (Хитой, Ҳиндистон ва Қатар), RFEF раҳбари Луис Рубиалеснинг айтишича, ушбу келишувда пул катта рол ўйнаган. "Таклиф яхши бўлди, акс холда Суперкубок йўқ бўлиб кетарди. Тўғри, бу пулга боғлиқ масала, аммо олинган даромад аёллар ва ҳаваскорлар ўртасидаги футболни ривожлантиришга йўналтирилади. Ҳа, бизни танқид қилишмоқда, аммо бундайларнинг кўпчилиги иккиюзламачи" - дея тушунтириш берди Рубиалес.


- Молиявий жиҳат туфайли кўпчиликда савол пайдо бўлди. RFEF аввалига бу пулни тенг бўлишни истамади ва клублар обрўсига қараб тақсимлашга уринди. ASнинг хабар беришича, "Валенсия" (ва "Атлетико") учун 3 млн. евро миқдорида гонорар ажратилган экан, "Реал" ва "Барселона" эса 8 млн. евродан олишади. "Валенсия" президенти бу тақсимланиш адолатсизлик эканини айтиб, клублар тенглиги учун курашишини маълум қилди.


- Суперкубок Саудия Арабистонида ўтказилиши ЛаЛигадагиларга ёқмаган бўлиши табиий, чунки чемпионат президенти Хавьер Тебас "Барселона" - "Жирона" ва "Вильярреал" - "Атлетико" учрашувларини АҚШда ўтказмоқчи эди. RFEF раҳбари бу адолатсизлик эмаслигини исботлашига тўғри келди: "Суперкубок ва Майамида ўйнаш - бу турли нарсалар, УЕФА фақат Суперкубокни четда ўтказишга рухсат беради. Майамидаги ўйин бошқа жамоаларга ва чемпионатдаги рақобатга таъсир кўрсатган бўларди" - деди Луис Рубиалес.


- Қарорга қарши чиққанлар нафақат четда ўтказиладиган Суперкубокни, балки танланган жой борасида ҳам танқид қилишмоқда: Айтишларича, Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари бузилаётган экан. Лойиҳа ҳамкори ҳисобланган спорт вазирлиги пайдо бўлган саволларга ўз изоҳини берди: Спорт вазирлигидагиларнинг айтишича, Саудия Арабистони замонавий мамлакатга айланмоқда ва бу давлатга турист визасини олиш осон ва аёллар муаммосиз стадионга киришлари мумкин (бунга 2 йил бўлди). Айтганча, испанлар Суперкубокни Саудия Арабистонига кўчирган биринчи федерация эмас: 2019 йилнинг январида "Ювентус" - "Милан" ўртасида Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтди. "Юве" жорий йилнинг 22 декабрида ушбу совринни ҳимоя қилишига тўғри келади.


Испан клублари январнинг бошида мини-турнир ўтказа олади, чунки чемпионатдаги сўнгги тур 22 декабрь куни ўтказилади, кейин 2 ҳафталик танаффус. 4-5 январдаги тур баҳслари кечроққа қолдирилган, чунки Суперкубок туфайли 18 январгача таътил берилади. Демак, "тўртлар финали" иштирокчилари бир ойда кўпи билан 5та учрашув ўтказишади. "Янги турнир тақвим бўйича муаммолар юзага келтирмайди" - дейилади федерация хабарида.


"Тўртлар финали"нинг тақвими маълум: 

8 январь. "Реал" - "Валенсия"

9 январь. "Барселона" - "Атлетико"

12 январь. Финал


Ўйинлар Жиддадаги 62 минг мухлис сиғадиган шаҳзода Абдулла Ал-Файсал стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика