UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  10 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Испания Суперкубоги. "Реал" 120 дақиқалик ўйинда "Барселона"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди Янгиликлар

Испания Суперкубоги. "Реал" 120 дақиқалик ўйинда "Барселона"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди

"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги Испания Суперкубоги ярим финал баҳси ўз якунига етди.

Барселона – Реал Мадрид 2:3

13 январь, 00.00, "King Fahd International Stadium"

Голлар: Винисиус (25, 0:1), Люк Де Йонг (42, 1:1), Бензема (72, 1:2), Фати (84, 2:2), Каземиро (98, 2:3).

Барселона – тер Стеген, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг (Педри, 46), Гави (Депай, 78), Дани Алвес (Нико Гонсалес, 78), де Йонг (Фати, 66), Дембеле, Ферран Торрес (Эззальзули, 46; Жуджла, 110).

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 90), Начо, Милитао, Менди, Модрич (Вальверде, 83), Кроос, Каземиро, Бензема, Асенсио (Родриго, 68), Винисиус Жуниор (Камавинга, 110).

Огоҳлантириш: Ферран Торрес (23), Дани Алвес (51), Каземиро (75), Вальверде (99).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Реал" Испания Суперкубоги финалига йўл олди! Дахшат ўйин бўлди бугун. "Реал" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз.

120. РОДРИГООООООО!!!! Бенземанинг меҳнатини бир пул қилди 150 фоизлик имкониятни йўққа чиқариб!!! Масалага нуқта қўйиларди ҳозир!

114. Педрининг ҳужумдаги Дембеле томон оширган тўпи майдондан ташқарига чиқиб кетди.

112. УХХХХХ!! Фати "Реал" жарима майдончасида йиқитилгандек кўринди. Аммо бу пенальтига тортмасди.

109. ЗАРБААААААА!! Абденинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди!

107. Каземиро яхши вазиятга чиқиб бориб, жуда осон зарба йўллади.

105. Иккинчи экстра бўлим бошланди!

Биринчи экстра бўлим якунига етди.

101. ЗАРБАААААААААА!!!! ДАХШАААТТТТ!!! Бускетснинг зарбасини ҳам, Дембеленинг зарбасини ҳам Куртуа қайтариб юборди!

98. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! КАЗЕМИРРОООООО!!!! "Реал"дан классик қарши ҳужум ва супер якун!

97. Вини қанотдан дарвоза ёнига тўпни оширди. Тўп тер-Штегеннинг қўлларига бориб тушди.

93. ЗАРБАААААА!!! Абде қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.

90. Биринчи экстра бўлим бошланди!

90+2. Винисиус ҳужумга ўтаётган пайтда финал ҳуштаги чалинди. Энди экстра таймларни кўрамиз.

2 дақиқа қўшиб берилди.

88. Дембеле яхши вазиятга чиқиб бораётганди, аммо ўткир бурчакка ўтиб кетди ва зарбаси ўхшамади. Худди "PlayStation" жойстикларида ўзининг "настройка"сини киритмагандек бўлди.

84. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! ФАТИИИИИИИИИИ!!!!! Ҳисоб яна тенглашдииии! Қанотдан узатилган тўпни кичиккина Ансу боши билан дарвозага киритди!

83. Модрич ўрнини Вальвердега бўшатиб берди.

80. УХХХХХХХ!!! Милитао жамоасини голдан сақлаб қолганди. Аммо бу паллада Педри оффсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.

76. "Барса" чиройли ҳужум уюштирди.Қанотдан узатилган тўпни "Реал" ҳимоячилари тўпни бурчакка чиқариб юборди.

72. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бензема "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда. У дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди!

69. ЗАРБААААААААА!!!!  Бенземанинг кучли зарбаси тўсинга тегиб қайтди. "Барса"ни голдан ҳозир тер-Штеген ҳам қутқара олмасди.

68. Асенсио захирага олинди. Унинг ўрни Родриго билан тўлдирилди.

66. Ансу Фати майдонга тушди. У "Барса" қиролини алмаштирмоқда.

62. УХХХХХ! "Реал" ҳужумга ўтди. Қанотдан оширилган тўпни дарвозага киритадиган "Реал" футболчиси топилмади.

59. Ўйин марказга кўчган. Ҳозирча биринчи бўлимдаги темпни кўрмаяпмиз.

54. УХХХХХХХХ!! Дембеленинг зарбаси ноаниқ кетди.

51. Дани Алвес ҳам сариқ олди. У Винисиусни қўполлик билан йиқитганди.

49. ЗАРБААААААААААА!!! Педрининг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Таймга вақт қўшиб берилмади ва бирданига танаффус! Ёқимли тайм якунланди.

42. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЛЮК ДЕ ЙОНННГГГГ!!! Ҳисоб тенглашдиииии!!! Люкнинг тўсаттан йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетди

39. Асенсионинг зарбасини тер-Штеген ушлаб олди.

35. Дембеленинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

32. ЗАРБАААААА!!! Люк Де Йонгнинг бу сафарги зарбасини Куртуа қийинчилик билан қайтарди.

30. ЗАРБААААА!! Дембеленинг тўп узатишидан кейин Де Йонг боши билан зарба йўллади. Тўп Куртуанинг қўлларига бориб тушди.

27. УХХХХХХ!! Милитао яна ҳужумда кўриниш берди ва тўпни олдириб, ҳужумни олдини олиш мақсадида фол ишлатди.

25. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! ВИНИСИУУУССССССС!!! Вини ажойиб имкониятга чиқиб борди ва ҳисобни очди!

19. ЗАРБАААААААААА!!!!! УХХХХХХ!!! "Реал" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Винисиус катта масофани босиб ўтиб, тўпни Асенсиога оширди. Марконинг зарбаси ноаниқ кетди.

17. Милитао ҳужумга ўтди. У ҳужум марказидаги Бензема томон тўпни оширди. Аммо пас кучли бўлиб чиқди ва тўп дарвозабон томон кетиб қолди.

15. "Барса" узоқ вақт тўп билан бўлиб, ҳужум уюштирди. Аммо Бускетснинг ноаниқ паси сабабли ҳужум тўхтади.

12. УХХХХХ!!! Винисиус ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига кириб кетди ва зарба берди. Тер-Штеген учун зарба қийинлик қилмади.

10. УХХХХХ!! Люк Де Йонгнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Жуда яхши нуқта эди.

8. Энди Асенсионинг зарбасига аниқлик етишмади.

6. Карвахаль қанотдан оширган тўп "Реал" футболчисига тегиб, тер-Штегеннинг қўлларига бориб тушди.

3. "Реал" ҳужумга ўтди. Каримнинг зарбаси ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Ҳозирча жамоалар майдонга чиқиб келишганича йўқ.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни Саудия Арабистонига қаратамиз. "Қирол Фаҳд" стадионида "Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари Испания Суперкубогининг финалига чиқиш учун баҳс олиб боради. Баҳсни сизлар билан Миржалол Норматов кузатади.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика