UZ

Сўнгги янгиликлар

09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  0 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  2 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  3 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  6 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  16 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0

"Реал Мадрид" — Испания Суперкубоги соҳиби! Янгиликлар

"Реал Мадрид" — Испания Суперкубоги соҳиби!

Испания суперкубоги финалидан ўрин олган "Атлетик" — "Реал Мадрид" учрашуви якунланди.

"Атлетик" – "Реал Мадрид" 0:2 (0:1, 0:1)
"Қирол Фахд Халқаро стадиони"
Голлар
: 0:1 – 38 Модрич, 0:2 – 52, пенальти Бензема.

"Атлетик" – Унаи Симон, Де Маркос, Мартинес, Йерай Альварес, Баленсиага (Берчиче, 58), Дани Гарсия, Саррага (Весга, 58), Сансет (Рауль Гарсия, 58), Беренгер (Уильямс, 46), Уильямс, Муниаин (Серрано, 81).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес (Начо, 90), Бензема, Винисиус Жуниор (Марсело, 86), Родриго (Вальверде, 64).

Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (77), Йерай Альварес (90).

Четлатиш: Милитао (87).


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясни кузатишингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Реал Мадрид" мавсумдаги илк совринини қўлга киритди!

90+1-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Васкес ўрнига Начо.  

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Йерай Алваресга сариқ. 

89-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Рауль Гарсия тўп олдида... Тибо Куртуа оёқлари билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.  

88-дақиқа. Четлатиш! Эдер Милитао тўпни қўли билан ўйнагани учун майдондан четлатилди. 

85-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус ўрнига Марсело майдонга туширилди. Ким билади дейсиз, балки бу бразилиялик тажрибали ҳимоячи учун "Мадрид" сафидаги сўнгги Суперкубок финалидир.

85-дақиқа. Тибо Куртуа тўпга чиқиб келиб, хавфни бартараф этди. 

82-дақиқа. "Атлетик" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.  

81-дақиқа. Ўзгариш! Икер Муньяин ўрнига Нико Серрано. 

80-дақиқа. Оскар де Маркоснинг узатмасига шериклари етиб бора олишмади. 

78-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Гарсияга тўп учун курашда Винисиус Жуниорга нисбатан қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди. 

76-дақиқа. Эдер Милитао ҳозирги вазиятда яхши ҳаракат қилди. 

75-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушандек. "Реал" босиқлик билан тўпни назорат қилмоқда.

73-дақиқа. Йерай Алварес тўпни жарима майдончаси ичига йўллади, аммо шериклари тўпга ета олишмади.  

70-дақиқа. Нико Уильямснинг узатган тўпи кўзланган манзилга етиб бормади.  

68-дақиқа. Лукас Васкес Икер Муньяинга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

67-дақиқа. "Реал" рақиб даврозаси олдида вазият яратишга уринмоқда. 

64-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўрнига Феде Вальверде майдонга тушди.

64-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Рауль Гарсия зарба билан якунлади, бироқ қулай вазиятдан футболчи унумли фойдалана олмади.  

60-дақиқа. Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. 

58-дақиқа. ЎзгаришларОйан Сансет ва Микель Баленсиага ўрнига Рауль Гарсия ҳамда Юри Берчиче туширилди.

Карим Бенземанинг зарбаси қовушмади. 

57-дақиқа. Родриго тўп учун курашда қоидани бузди деб топилди. 

54-дақиқа. Икер Муньяин узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, жуда ноаниқ.

52-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема орадаги фарқни иккитага оширмоқда.   

51-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Такрорий лавҳани томоша қилгач, ҳакам пенальти белгилашни тўғри деб ҳисоблади. 

50-дақиқа. Карим Бензема зарба берди, тўп Альварезнинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳакам дастлаб бурчакка ишора қилди. Лекин шошмасликни сўрамоқда... "VAR" нима деркин?  

48-дақиқа. Микель Баленсиага марказда Лука Модричга нисбатан қўполлик ишлатди.   

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни "Реал" бошлаб берди ва бўлимдаги биринчи зарбани Винисиус берди, лекин ноаниқ. Бош ҳакам бундан ташқари бразилиялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлигини қайд этди.   

45+1-дақиқа. Тўп ўйинга киритилди ва ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

Ойан Сансет зарба берди, бироқ унга аниқлик етишмади. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 65% - 35% "Реал" фойдасига.

41-дақиқа. Ҳозиргина гол урган Модрич яна бир бор зарба берди, аммо бу сафар уриниш анча ноаниқ чиқди. 

38-дақиқа. ГОООООООЛ! Лука Модрич ҳисобни очди. Родригонинг ажойиб ҳаракатлари ва Лукита айланма зарбаси билан ҳисобни очди!

Икернинг ўзи узатмани амалга оширди, аммо ҳимоячиларга ёрдамга қайтган Карим Бензема тўпни қайтариб юборди. Қўшимчасига, бош ҳакам французга нисбатан қоида бузилганини эътироф этди.  

34-дақиқа. Икер Муньяинга нисбатан қоида бузилди. Меҳмонлар жарима зарбасини амалга оширишади.

Жарима майдончаси олдида рақиб қайтараётган тўп Тони Крооснинг юзига тегди ва германиялик футболчимайдонда ётибди. 

32-дақиқа. Родриго қанотдан узатмани амалга оширди, лекин ҳимоячи тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

29-дақиқа. Унаи Симон икки бор Каземиронинг хавфли зарбаларини қайтаришга эришди. 

24-дақиқа. Ҳакам Тони Кроос ўйин қоидасини бузди деб топди.  

22-дақиқа. Родриго тўпни жарима майдончаси ичига йўллади, лекин ҳимоячи фаоллик кўрсатди.  

20-дақиқа. "Атлетик" рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда.  

15-дақиқа. "Атлетик" бурчак зарбасини амалга оширади. Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди.  

14-дақиқа. "Реал" тўпни назоратида ушлаб турибди.  

12-дақиқа. Лукас Васкес рақибнинг хавфли қарши ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди.

10-дақиқа. "Атлетик Бильбао" чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатилган тўпни Давид Алаба қайтарди.   

7-дақиқа. Бенземанинг узатмаси шеригига аниқ етиб бормади.

"Атлетик" бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга рози бўлиб, майдонга тушган кўринади. 

4-дақиқа. Иньиго Мартинес хавфни бартараф этиш мақсадида тўпни узоқлаштирди.

3-дақиқа. "Реал" футболчилари тўпни назорат қилишмоқда. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди!

Ҳар икки клуб асосий таркиб футболчилари майдонга тушиб келишди. 

"Атлетик" — "Реал Мадрид"

Атлетик – Унаи Симон, Де Маркос, Мартинес, Йерай Альварес, Баленсиага, Дани Гарсия, Саррага, Сансет, Беренгер, Уильямс, Муниаин.

Реал Мадрид – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика