Испания Кубоги. Навбатдаги босқичда "Реал" ва "Барселона" тўқнаш келиши мумкин
01 фев 2019 10:53
Янгиликлар
Испания Кубоги. Навбатдаги босқичда "Реал" ва "Барселона" тўқнаш келиши мумкин
Бугун, 1 февраль куни Испания Кубогининг ярим финал босқичига қуръа ташланади.
"Барселона", "Реал", "Валенсия" ва "Бетис" ушбу босқичгача етиб келишди. Биринчи учрашувлар 6 февраль, жавоб ўйинлари эса 27 февраль куни ўтказилади.
Агар қуръа натижасида Каталония клуби ва "Қироллик клуби" тўқнаш келса, 4 кун ичида иккита "Эл-Классико" кўришимиз мумкин. 27 февраль куни ярим финалнинг жавоб ўйини бўлади, 2 март куни эса "Реал" ва "Барселона" ЛаЛиганинг 26-тур учрашуви доирасида баҳс юритишади.
Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар