Испания Кубоги. "Реал" ортидан "Барселона" ҳам мусобақани тарк этди
07 фев 2020 02:55
Янгиликлар
Испания Кубоги. "Реал" ортидан "Барселона" ҳам мусобақани тарк этди
Атлетик – Барселона 1:0
7 февраль, 01.00, «Сан Мамес»
Гол: Уильямс (90+2).
Атлетик – Унаи Симон, Берчиче, Нуньес, Мартинес, Капа, Рауль Гарсия, Весга (Микель Сан Хосе, 66), Муниаин (Адуриц, 78), Дани Гарсия (Гомес, 89), Йерай Альварес, Уильямс.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Альба, Пике (Юмтити, 80), Сержи Роберто, де Йонг, Ракитич (Артур, 69), Фати (Гризманн, 58), Бускетс, Семеду, Месси.
Огоҳлантириш: Семеду (6), Месси (39), Альба (40), Альварес (44), Везга (53), де Йонг (57), Капа (64), Пике (72), Артур (82).
ХАЙР "БАРСА"! Испания Кубогида грандлар қолмади.
90+2. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!! ИИНННННННННННННЬЯККККККККККИИИИИИИИИИИИ!!!!! Уильямс қанотдан оширилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни очди, 1:0!!!!!
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90. УХХХХХ!!! Капанинг тўп узатишидан кейин Уильямс қулай вазиятга эга бўлганди. Қишки трансферлар ойнасида кўплаб топ-клубларнинг эътиборини тортган Иньяки бу сафар ҳам ноаниқ зарба берди.
88. ЗАРБААААААААААА!!! Артурнинг "шикарний" пасидан кейин Месси "Атлетик" посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Унинг зарбасини Симон оёқлари билан қайтарди.
87. Альбанинг қанотдан узатган пасини Капа жарима майдончаси томон ўтказмади.
82. Артур рақибини тирсаги билан ургани учун сариқ олди. Майдонда сариқ олмаганлар камайиб кетмоқда. Қаердандир қизил карточканинг ҳиди келмоқда.
81. Иньяки Уильямс оёғига тўп тушса тепаверар экан. У нуқтага ҳам, вазиятга ҳам қарамаяпти. Ҳозир у яна анчагина ноаниқ зарба йўллади.
79. Пике майдонда ётибди. У алмаштириладиганга ўхшайди. Юмтити ҳам либосларини киймоқда.
77. Футболчилар истаганича қўпол ўйнашмоқда. Бироқ ҳакамлар ҳар доим ҳам ҳуштагини чалмаяпти. Ҳозир Гризманн томон Альварес қўполроқ ўйнаганди. Гризманн эса кичик тиббий ёрдам олди.
74. Жаримадан оширилган тўпга Семеду ўз дарвозаси томон зарба берганди. Ҳакам бу паллада ҳам бурчак тўпи борлигини кўрмади.
72. Пике ўзидан ўтиб кетган Уильямснинг иштонидан тортибгина тўхтата олди. Сариқ карточка Пикега.
70. ЗАРБАААААААА!!!!!! Учрашувда голга тортадиган илк вазиятни 70 дақиқа кутдик. Қанотдан узатилган тўпга Гризманнинг йўллаган зарбасини Унаи Симон қайтарди. Ажойиб зарба ва ажойиб сейв!!!
68. Уильямснинг зарбасини Пике қайтарди. Бурчак зарбаси.
67. Месси чап қанотдан ўнг қанотга Альба томон ажойиб тўп узатишини амалга оширди. Ҳимоячининг зарбасини Симон ушлаб олди.
65. "Атлетик" жарима майдончаси ичида де Йонг йиқитилди. Аниқроғи, йиқилди. Пенальти берилмади.
64. Ҳужумга ўтаётган Месси Капа томонидан йиқитилди. Жаримадан узатилган тўпга аввалига Месси зарба бермоқчи бўлганди. Бироқ кейинчалик Робертонинг берган зарбаси устунга тегди. Аммо зарбагача ҳуштак чалиниб, Мессининг оффсайдда қолиб кетгани маълум қилинганди.
63. Гризманн "почин"ни анчагина ноаниқ зарба билан очди.
60. Нималар бўляпти майдонда!! Қанотдан узатилган пасдан кейин тўп Уильямсга тегиб, "Атлетик" дарвозаси томон кетаётганди. Унаи Симон ҳам тўпни ушлашда хатоликка йўл қўйди. Оқибатда ҳужум чигаллашиб кетди. Иньяки сўнгги паллада тўпни аутга чиқариб юборди.
59. Семедунинг "прострел"ини ҳимоячилар қайтаришди.
57. УХХХХХХ!!!!! Мессининг пасидан кейин де Йонг "Атлетик" посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ бу паллада ёш хавбек Унаи Симон тўпга чиққанидан кейин йиқилиб тушди. Ҳакам эса буни симуляция деб ҳисоблади ва футболчига сариқ карточка кўрсатди.
55. Тер-Штеген тўп узатишда яна хатога йўл қўйди. Унинг пасидан кейин Ракитич тўпни ёпди ва ҳужумчидан тўпни асради. Бу паллада "Барса" жарима майдончаси ичида йиқилган Дани Гарсия пенальти сўраганди.
53. Фати ёшлик қилиб қўйди. У "Барселона"нинг ажойиб ҳужумини оффсайдда турган Альбага тўп узатиши орқали якунлади.
52. Узоқ масофага тўп узатилишидан кейин Уильямс билан ҳаводаги тўп учун курашган Пике ва тер-Штеген бир-бири билан тўқнашиб кетди.
51. Ўйин сурати анчагина паст. Томонлар вазият яратишга ҳаракат қилишмаяпти.
48. Месси бир рақибини алдаб ўтиб, "Атлетик" жарима майдончасига кириб бормоқчи эди. Аммо ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ.
45. Йўқ! Жарима зарбаси жонли девордан буёғига ўтмади. Жаноб Месси, кейинги сафар...
44. Мессини "Атлетик" ҳимоячилари ўз дарвозасидан тахминан 20 метрлар узоқликда йиқитишди. Месси учун қулай имконият бўлиши мумкин.
42. Кике Сетьен ҳам сариқ олди. Нима бало! Футболми бу ўзи...
39. УХХХХХХХ!!!!!! Майдонда жанг кетди ҳозир. Аввалига у, кейинчалик бу тўғри оёққа ташланди. Сўнгги паллада Месси рақибига қарши қўпол ўйнагани учун сариқ олди. Кейинчалик Альба кўп гапириб юборгани учун ҳакам томонида сариқ карточка билан "оғзи ёпилди".
35. Рауль Гарсиянинг боши билан берган зарбаси тер-Штегеннинг қўлларига бориб тушди.
34. "Атлетик"да қулай вазият. Муньяиннинг пасидан кейин Уильямс тўпни қабул қила олмади. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.
32. УХХХХХХ!!!! Тўпни ўйинга киритишда тер-Штеген хатоликка йўл қўйди ва Рауль Гарсия тўпни эгаллаб олди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Ҳозир германиялик посбон голнинг асосий сабабчисига айланиб қолиши мумкин эди.
31. ИИИИИИ!!! НЕГГААААААА!!!! Жаримадан узатилган зарбани Пике бурчакка чиқариб юборганди. Ҳакам эса буни кўрмади ва тер-Штеген тўпни ўйинга киритиши кераклигини билдирди.
30. "Атлетик"жа яхши вазият. Жарима зарбаси гол уриш учун қулай имконият бўлиши мумкин.
29. УХХХХХХ!!!! Мессининг заргарона пасини Альба тўхтата олмади. Акс ҳолда қандайдир ҳавфли вазият яратилиши мумкин эди.
27. Энди "Барселона"нинг катта босими бошланди. "Атлетик" чуқур ҳимояда.
24. Рауль Гарсия тўп узатилишидан кейин Ланглега тегиб, йиқилиб тушди. Бу паллада "Сан Мамес" ларзага келганди. Аммо бундай вазият учун пенальти қўйилмайди.
23. Рақиб хатосидан кейин Месси "Атлетик" жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олди. У ҳадеганда ҳам зарба беравермади. Оқибатда ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
21. "Атлетик" босимни бошламоқда. Ҳозирча зарбалар йўқ.
19. Бускетс Муньяинни йиқитди. "Атлетик" қулай вазиятга эга бўлмоқда.
17. Месси марказда тўпни қабул қилиб олди ва ҳужумга бир ўзи югуриб кетаётганди. Бир ҳимоячини алдаб ўтди, бироқ иккинчи ҳимоячи тўпга ташланиб, вазиятни совутди.
15. "Барселона"нинг ҳужуми узоқ вақт давомида ривожланди. Аввалига Фати қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Бироқ ҳимоячилар ушбу вазиятни бартараф этишди. Иккинчи темпда Мессининг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
13. Мессининг жаримадан узатган зарбасини ҳужумкор ҳимоячи, балки ҳимоявий ҳужумчи Иньяки Уильямс қайтариб юборди.
11. Дастлабки 10 дақиқаликда "Барселона" прагматик ўйин кўрсатди. Катта устунлик бильбаоликларда.
10. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎЎҚҚҚҚ!!! Оффсайд!! Бу паллада Иньяки Уильямснинг голи инобатга олинмади. ВАРда ҳам текширдик. Оффсайд бор эди.
8. ЗАРБААААААААААААА!!! Фатининг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Бу паллада
6. "Атлетик" жарима зарбасига эга бўлди. Бироқ бу паллада бильбаоликлар оддий ўйнашди ва вазиятни кўкка совуришди.
1. Учрашув бошланди!
Фикрлар