UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

Испания ЖЧни Европа терма жамоаси туфайли тарк этди... Нима?! Янгиликлар

Испания ЖЧни Европа терма жамоаси туфайли тарк этди... Нима?!

Бу ерда Бельгия, Франция, Нидерландия... ва Испаниядан ўйинчилар бор.

Марокаш терма жамоаси Испанияни уйига юборган ҳолда, ҳозирча ЖЧ плей-оффидаги энг катта сенсацияни қайд этди. Ажойиб факт: "Атлас шерлари"даги 13 ўйинчи бошқа мамлакатларда туғилган, шунингдек бу жамоада "испан" ҳам бор. Улар кимлар?


Яссин Буну

Марокаш – Испания ўйинининг бош қаҳрамони Канаданинг Монреаль шаҳрида туғилган. Бироқ, унинг ота-онаси Буну ҳали болалигидаёқ ватанга қайтиб келишган. Дарвозабонни саккиз ёшидан Марокашнинг "Видад" клуби тарбиялаган.



Мунир Муҳаммади

Марокаш терма жамоасининг захира дарвозабони Мелильеда туғилган. Марокашликлар сўнгги 40 йилдан бери бу шаҳарни ўз ҳудудларининг ажралмас қисми деб даъво қилишади, аммо у ҳали ҳам Испания назорати остида. Муҳаммади Сеута шаҳридаги клубда тарбия топган.


Ромен Сес

Марокаш терма жамоаси сардори Париждан 480 км узоқликда жойлашган Франциянинг Бур-де-Пеаж коммунасида туғилган. Унинг отаси – марокашлик, онаси эса француз. Сес Францияда улғайган ва узоқ вақт маҳаллий клубларда ўйнаган.


Ашраф Хакими

Марокаш терма жамоасининг яна бир муҳим ўйинчиси – мадридлик. Хакими марокашликлар оиласида катта бўлган ва "Реал"да тарбияланган. Ашраф Испания терма жамоаси номзоди бўлган ва ҳатто йиғинга ҳам келган, аммо унга атмосфера тўғри келмаган: ҳимоячи Марокаш маданиятида бўлишни хоҳлади. Айнан у кеча Испанияга "паненка"ни ижро этди ва Испанияни "кўмиб қўйди".



Нуссайр Мазрауи

Марокаш терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Нидерландиядаги Лейдердорп шаҳрида туғилган. 9 ёшидан бери "Аякс" академиясида футбол ўйнашни ўрганган ва "Бавария"га ўтгунга қадар клуб шарафини ҳимоя қилган. Унинг отаси Мустафо Марокашдан 1980-йилларда кетган.



Софьян Амрабат

Испанияга қарши ўйин қаҳрамонларидан бири бўлмиш ажойиб таянч ярим ҳимоячиси ҳам Нидерландияда туғилган. Уни "Утрехт" тарбиялаган ва ҳатто Нидерландиянинг ўсмирлар термасида ҳам тўп тепган. Унинг ота-онаси – марокашлик, акаси Нордин ҳам 2019 йилгача "Атлас шерлари" шарафини ҳимоя қилган.



Селим Амалла

Испанияга қарши 82 дақиқа ҳаракат қилган яна бир ярим ҳимоячи Бельгияда туғилган. Аммо, унинг ота-онаси марокашлик ва итальян. Шундай экан, у назарий жиҳатдан уч мамлакатдан бирида ўйнаши мумкин эди. Аммо, 2019 йилда Марокашни танлади. Шу билан бирга, у бутун фаолиятини Бельгия чемпионатида ўтказган ва ҳозирда "Стандард" сафида тўп тепмоқда.


Ильяс Шаир

Ушбу ярим ҳимоячи ҳозирча ЖЧда бир дақиқа ҳам ўйнамади. Аммо, унинг тақдири қизиқ: у Бельгияда марокашлик ва поляк оиласида дунёга келган. Ильяс маҳаллий клубда тарбияланган ва бирор терма жамоани танлаш имкониятига эга эди. У эса Африка жамоасини афзал кўрди. Футболчи 2017 йилдан бери КПРда ўйнайди.


Билал Эл Ханнус

Қатарда ҳали ўйнамаган яна бир майдон маркази ўйинчиси. Аммо, буни ёшга боғлаш мумкин – йигитча атиги 18 ёшда, унинг қайдномага қўшилиши эса авансдир. Ахир у энди-энди "Генк"да ўйнай болади. Билал марокашликлар оиласида туғилган, аммо Бельгиянинг 15, 16 ва 18 ёшгача бўлган термасида иштирок этган. Катталар даражасида эса ота-онаси ватанини афзал кўрди.


Хаким Зиеш

Марокаш терма жамоасидаги энг кўзга кўринган ўйинчилардан бири – нидерландиялик. У мамлакатнинг ўсмирлар ва ёшлар жамоасида ўйнаган. Аммо, асосий жамоага келганда ота-онасининг ватанини афзал кўрган. Қизиқарли жиҳати, у 2022 йилнинг бошида собиқ бош мураббий Вахим Халилхожич билан келишмовчилик сабаб термадан кетиши мумкин эди. Аммо, янги мураббий келди ва Хакими сафга қайтди.



Софьян Буфаль

Ушбу ҳужумкор ярим ҳимоячи парижлик, аммо кўплаб шериклари каби марокашликлар оиласида улғайган. У "Анже" тизимида тарбияланган, аммо Франция терма жамоасидан таклиф олмаган. Ҳатто ўсмирлар ва ёшлар даражасида ҳам. Шу сабаб 2016 йилда Марокашнинг катталар терма жамоасидан бўлган таклифни қабул қилди. Ва ҳозирда асосий таркибнинг муҳим ўйинчиси ҳисобланади.


Закария Абухляль

У икки ўйинда захирадан тушган ҳолда ЖЧ-2022да умумий 45 дақиқа тўп тепди. Абухляль Нидерландияда ливиялик ва марокашлик оиласида туғилган. Маҳаллий клубларда, жумладан ПСВда тарбия топган. Ва ҳатто 20 ёшгача Нидерландиянинг ёшлар жамоаларида ҳам тўп тепган. Шундан сўнг эса Марокаш терма жамоасида таклиф келиб тушган ва футболчи бундай вариантни рад эта олмаган.


Валид Хеддира

24 ёшли "Бари" ҳужумчиси Италияда туғилган, аммо марокашликлар оиласида. У мамлакатнинг турли клубларида, жумладан қуйи дивизионларда ҳам ҳаракат қилди. Жорий мавсумда эса B Серияда кўп гол урадиган бўлди. Бу эса мураббийлар штабини ўзига жалб қилди. Хеддира ЖЧ олдидан ўртоқлик ўйинларида иштирок этди, сўнгра асосий рўйхатга кирди. Футболчи Испанияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушди, бу унинг жамоадаги илк расмий ўйини бўлди.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика