

EL DEBATE маълумотларига кўра, форвард мадридликлар билан 6 йиллик битимга имзо чекади.
Футболчининг солиқлардан сўнг оладиган йиллик маоши 32 млн. евро бўлади. Шартнома тузгани учун 100 млн. евро бонус ҳисобига ўтказиб берилади. Шу билан бирга Килиан ўзининг имиж ҳуқуқларининг 60%га эга бўлиб қолаверади (одатда клуб ва футболчи 50га50 ишлашади).
Бу ҳуқуқлардан фойдаланиш Мбаппе ва "Реал"га биринчи мавсумдаёқ 165 млн. евро келтириши мумкин, кейин бу сумма ошиб бораверади.
Футболчининг "Реал"га ўтишдан асосий мақсади пул эмас, совринлар эканлиги айтилмоқда.



