"Испан журналистлари билан мулоқот қилишни ёқтирмайман" - Жозе Моуринью иштирокидаги матбуот анжумани
23 окт 2018 14:41
Янгиликлар
"Испан журналистлари билан мулоқот қилишни ёқтирмайман" - Жозе Моуринью иштирокидаги матбуот анжумани
- "Менга бу матбуот анжумани ёқмаяпти. Одамлар ҳақида гапиришни хуш кўрмайман.
Мен испаниялик журналистлар билан мулоқот қилишни истамайман. Чунки уларни фақат "Реал" ва Роналдуни қизиқтиради. Мен Манчестерда бахтлиман. Хаттоки шартномам тугагач ҳам "Юнайтед"да қолишни хоҳлайман. Мени доим иноқлик қизиқтиради.
Роналду? Криштиану шундай даражадаки, унга савол беришни ва ундан жавобни кутишнинг ҳожати йўқ. У футбол тарихидаги энг яхши футболчиларидан бири. Ҳеч ким буни инкор қилолмайди.
"Манчестер Юнайтед"ни жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин кутмоқда. "Ювентус"га қарши ўйнаш биз учун жуда катта мотивация. Матбуот анжумани бошқа йўналишга бурилиб кетмоқда. Шу боисдан бошқа саволларга ҳам жавоб бераман.
Кимки машғулотларга иштирок этган бўлса, ўшалар ўйинга тайёр. Яшириб нима қилдим, Алексис Санчес учрашувда иштирок этолмайди.
Мен Сарри ва "Челси"га мардлик ва ҳақгўйлиги учун миннатдорчилик билдираман. Мен ёш болакай билан боғлиқ бўлган иш жуда чуқурлашиб кетганидан хурсанд эмасман. Менимча, у муносиб улушини олди. Ортиқчаси шарт эмас. Унинг узрини қабул қилдим. Ўйлашимча, унинг ишдан ҳайдаш шарт эмас. Болакай иккинчи имконият олишга лойиқ. Муҳими, у айбини тушуниб етди.
Умид қиламанки, "Челси"да унинг келажагини буғиб қўйишмайди ва у бемалол фаолиятини давом эттиради. "Челси"да унги яна имконият беришларини чин кўнгилдан истайман", - деди Моуринью.
Фикрлар