UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  6 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Исломбек Исмоилов: "Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: "Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг чорак финал босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912"-"Турон" (1:0) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Сабаби "Қўқон-1912" бир неча йиллардан буён Суперлигада яхши ўринлар эгаллаб келаётган клуб ҳисобланади. Шунингдек, анча шаклланган ва ўйин услубига эга бўлган жамоа. Лекин шунга қарамасдан ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик.

Таркибимиздаги бир қатор футболчилар ўзаро бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт талаб этилади. Насиб бўлса Суперлига янги мавсумига қадар жамоамиз футболчилари ўртасидаги мослашиш жараёнини амалга оширамиз деган умиддаман.

Ўйин борасида айтадиган бўлсам, биз биринчи бўлимда назоратни кам қилдик. Биз футболчиларга қайта-қайта тушунтирмоқдамиз, тўп ва ўйин назорати бўйича устунликка эришишимиз керак. Биринчи бўлимда жамоамиз футболчилари ҳиссиётларга берилишди ва шу сабабли оддий вазиятларда тўпни йўқотдик.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ўйинимиз тубдан ўзгарди. Биринчи бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда тўп назорати бўйича кўпроқ устунликка эга бўлдик. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар ярата олдик. Лекин ҳозирча ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда узилишлар бўлмоқда, бу холатларни бартараф этиш учун машғулотларда астойдил ишлаймиз.

Жамоамиз ўйинини кучайтириш мақсадида иккинчи бўлимда таркибимизда ўзгаришларга қўл урдик. Бу мусобақа жамоамизга тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётгани учун ҳар бир футболчини синовдан ўтказиб олмоқдамиз. Афсуски, тажрибали футболчи Фозил Мусаев майдонга тушганига ҳеч қанча вақт бўлмасдан жароҳат олди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, керакли муолажалар қилинди.

Насиб бўлса Суперлига янги мавсумига астойдил тайёргарлик қилиб жамоамиз мухлисларини ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика